Оиласини қолдириб, қанча вақтга сафар қилиш мумкин?
Савол: Никоҳ ўқилиш жараёнида куёвга келинни 6 ой мобайнида ташлаб сафарга кетиши мумкин эмаслиги айтилади. Шу хусусда маълумот берсангиз, илтимос.
Анваржон.
Жавоб: Аёл кишининг эри устидаги ҳақларидан бири у билан бирга бўлишдир. Шундай экан, агар сафар қилса, узоқ қолиб кетмасдан ўз оиласига қайтиши зарур.
عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال
السَّفَرُ قِطْعَةٌ مِنَ الْعَذَابِ يَمْنَعُ أَحَدَكُمْ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ وَنَوْمَهُ،
فَإِذَا قَضَى نَهْمَتَهُ فَلْيُعَجِّل إِلَى أَهْلِهِ وَفِي رِوَايَةٍ : فَلْيُعَجِّل الرُّجُوعَ إِلَى أَهْلِهِ
أخرجه البخاري ومسلم
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сафар азобнинг бир бўлагидир. Сизни ейишингиз, ичишингиз ва ухлашингиздан тўсади. Бас, ким ўз ҳожатини битирса, оиласига қайтишни тезлатсин”. (Бухорий, Муслим).
“Шу ҳадисга кўра эркак киши ўз оиласидан узрсиз равишда тўрт ойдан ортиқ узоққа кетиб қолиши макруҳдир”. (Ибн Ҳажар).
Podcast: Play in new window | Download