“Араб тилини ўрганишни хоҳлайман, ёрдам берингизлар!”
Савол: Мен ҳозир Корея республикасидаман. Мен араб ёзувини ва араб тилини ўрганишни хоҳлайман. Менга ёрдам берингизлар, илтимос!
Жавоб:
• Араб тилининг фазилати;
• Араб тилини ўрганишнинг ҳукми;
• Араб тилини ўрганувчилар учун таклиф.
Маълумки, араб тили Қуръон тили, ибодат тили ва жаннат тилидир. Иймон келтириш, намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш араб тилида бўлади. Жаннатда ҳам иншоаллоҳ араб тилида гаплашамиз.
…
Иброҳимнинг араб тилини ўрганишни ният қилганларини ўқиб, Аллоҳга ҳамдлар айтдик. Раббимизнинг Ўзи у кишига фойдали илм ато қилишини сўраймиз. Биз араб тилидан илм олмоқчи бўлганларнинг режаларини амалга ошириш хақида бир биродар билан сўзлашдик. У киши хоҳловчиларга “Скайп” орқали араб тилидан дарс беришга розилик билдирди. Ўқувчилар “Скайп”га кириб, arab-tili деган манзилни топсалар, у биродар билан учрашиб, иншоаллоҳ дарс бошлайдилар. Дарс Тошкент вақти билан тунги 02:00 да бўлади. Шунда Кореяда соат эрталабки 06:00 бўлади. Дарс соатини белгилашда мударрис биродарнинг бўш вақтини ҳам ҳисобга олдик.
Podcast: Play in new window | Download