Сочни эҳсон қилиш мумкинми?
Савол: Бир неча йилдан буён хорижда яшаяпман. Бу ерда компания бор – сочларни қабул қилади. Улар бу сочлардан касаллик туфайли сочлари тўкилган болалар учун ясама соч қилиб берадилар.
Уларга умид бағишлаш мақсадида. Саволим қуйидагича: муслима сочини муслим бўлмаган болалар учун хайр-эҳсон қилиши мумкинми? Муҳажиба. Жавоб: "Исламвеб" саҳифасида айни шу масалада берилган саволнинг жавобида бундай дейилган (141177):
فوصل الشعر بشعر آدمي لا يجوز على الراجح من قول أكثر أهل العلم، لما ثبت في الصحيحين وغيرهما من لعن الواصلة والمستوصلة، جاء في الموسوعة الفقهية: ذهب جمهور الفقهاء ـ الحنفية في المذهب، والمالكية والشافعية والحنابلة في المذهب ـ إلى أن وصل الشعر بشعر آدمي حرام ـ سواء كان شعر امرأة، أو شعر رجل وسواء كان شعر محرم، أو زوج، أو غيرهما.
Сочга одамзод сочини улаш аксар аҳли илмларнинг рожиҳ қавлларига кўра жоиз эмас. Чунки Саҳиҳайн ва бошқа китобларда соч уловчи ва соч улатувчиларга лаънат бўлиши айтилган. Фиқҳий мавсуада келганки, барча фуқаҳолар – ҳанафийлар, моликийлар, шофеийлар ва ҳанбалийлар мазҳабларига кўра, одамнинг сочига одамнинг сочини улаш ҳаромдир. Соч хоҳ аёл кишининг сoчи бўлсин, хоҳ эркакнинг сочи бўлсин, хoҳ маҳрамнинг, хоҳ эрнинг, хоҳ булардан бошқанинг сочи бўлсин, мумкин эмас. Шундан маълум бўладики, бу аёл ўз сочидан бирор қисмини саволда сўралган мақсад билан эҳсон қилиши жоиз эмас. Кимдир "Агар сочни эҳсон қилиб бўлмаса, балки сотиб бўлар?" деган хаёлга бориши мумкиндир. Бу масалада "Ал-Иноя шарҳул-Ҳидоя" китобида бундай дейилган:
قَالَ ( وَلَا يَجُوزُ بَيْعُ شُعُورِ الْإِنْسَانِ إلَخْ ) بَيْعُ شُعُورِ الْآدَمِيِّينَ وَالِانْتِفَاعُ بِهَا لَا يَجُوزُ… وَجْهُ الظَّاهِرِ أَنَّ الْآدَمِيَّ مُكَرَّمٌ غَيْرُ مُبْتَذَلٍ ، وَمَا هُوَ كَذَلِكَ لَا يَجُوزُ أَنْ يَكُونَ شَيْءٌ مِنْ أَجْزَائِهِ مُبْتَذَلًا مُهَانًا وَفِي الْبَيْعِ وَالِانْتِفَاعِ ذَلِكَ ، وَيُؤَيِّدُ ذَلِكَ قَوْلُهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لَعَنَ اللَّهُ الْوَاصِلَةَ وَالْمُسْتَوْصِلَة" وَالْوَاصِلَةُ مَنْ تَصِلُ الشَّعْرَ ، وَالْمُسْتَوْصِلَة مَنْ يُفْعَلُ بِهَا ذَلِكَ .(العناية شرح الهداية – (9 / 137).
Инсоннинг соч ва тукларини сотиш ва ундан фойдаланиш жоиз бўлмайди. Бунинг сабаби – одам мукаррамдир, у хорланадиган нарса эмас. Бундай сифатли нарсанинг жузъи ҳам хорланиши мумкин эмас. Сотиш ва ундан фойдаланишда шу маъно мавжуд. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзлари тасдиқлайди: "Аллоҳ соч уловчи ва соч улатувчини лаънатлаган…" ("Ал-Иноя шарҳул-Ҳидоя" – 9/137). Аллоҳ барчамизни тўғри йўлга бошласин. Беморларга шифо ато қилсин.