Эркак ўз аёлининг қизини ўпиши ҳақида нима дейилган?
Савол: Аввалги турмуш ўртоғим вафот этганлар. Орадан 6 йилга яқин вақт ўтиб, бир инсонга иккинчи аёл бўлиб никоҳландим…
М. Таҳририятдан: Бу саволда эркак ўзининг иккинчи аёлининг аввалги эридан бўлган, балоғатга етган қизини ўпгани ҳақида ёзилади ва айрим тафсилотлар келтирилади. Жавоб: Аллоҳ таолодан барча инсонларга иймон, тақво, иффат, ҳаё ва ростгўйлик ато қилишини сўраймиз. "Ислом: савол-жавоб" саҳифасида "Маҳрамларни ўпиш", деган мавзуда 114193 рақамли фатво эълон қилинган. Унда жумладан, бундай дейилади:
تقبيل المحارم – كالأم ، والبنت ، والأخت ، والعمة ، والخالة ، ونحوهن – لا بأس فيه ، وذلك بشروط أربعة :
1- أن يكون التقبيل على جهة المودة والرحمة والشفقة ، وليس على جهة المزاح ولا الملاعبة ، فضلا عن التقبيل بشهوة .
2- أن يكون التقبيل على الوجه ويفضل على الجبهة ، والأولى من ذلك كله على الرأس ، ولا يجوز أن يكون التقبيل على الفم .
3- أن تُؤمَنَ الفتنة ، فإذا خشي الشاب أن تؤثر قبلته لإحدى محارمه في نفسه أو في نفسها ، أو كانت الفتاة لا تأمن ذلك المَحْرم لسوء خلقه أو قلة دينه ، فلا يجوز التقبيل حينئذ.
4- أن تكون المحرمية بينهما محرمية نسب : كالأم والبنت والأخت ونحوهن ، أما محرمية الرضاع ، أو المصاهرة كزوجة الابن ، وأم الزوجة ، وبنت الزوجة ، فالأولى عدم تقبيلها ، لضعف الوازع عن وقوع الشهوة في مثل هذه العلاقات .
Она, қиз, сингил (опа) амма, хола каби маҳрамларни ўпиш тўрт шарт билан жоиз: 1. Ўпиш дўстлик, раҳмдиллик, шафқат юзасидан бўлиши, аммо шаҳват тугул, балки ҳазил, ўйин учун ҳам бўлмаслиги лозим; 2. Ўпиш юздан бўлиши мумкин, аммо пешонадан бўлгани афзал, бундан ҳам афзали – бошдан. Аммо оғиздан ўпиш жоиз эмас; 3. Фитнадан холи бўлиш. Агар маҳрамлардан бирини ўпиш ёш эркакнинг ўзига ёки аёлга (қизга) таъсир этишидан қўрқса ёки аёл (қиз) маҳрам эркакнинг хулқи ёмонлигидан ё эса дини сустлигидан чўчиса, ўпиш мумкин эмас; 4. Маҳрамлик она, қиз, сингил каби насаб жиҳатидан бўлиши. Аммо эмишганлик, қудалик жиҳатидан маҳрам бўлганларни ўпмаслик авло. Чунки бундай алоқаларда шаҳватга монелик қилувчи ҳис заиф бўлади. Қудалик юзасидан маҳрам бўлганларга мисол: ўғилнинг аёли, аёлнинг онаси, аёлнинг қизи; Фатво давомида Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан ҳам иқтибос келтирилади. Бу киши масалани яна ҳам аниқроқ қилиб баён қиладилар ва яқин қариндошларнинг икки хил турини: "асл" (الأصل) ва "фаръ"ни (الفرع) алоҳида зикр қиладилар. (Асл бу – инсоннинг ўз отаси, онаси ва бобою момолари. "Фаръ" – инсоннинг ўзидан туғилган ўғил-қизлари ва улардан кўпайган невара-чеваралари. Ака-ука ва опа-сингиллар асл ва фаръ доирасига кирмайдилар).
وقال الشيخ ابن عثيمين رحمه الله :
"… وأما غيرهن من المحارم غير الأصول والفروع ، فالأولى ألا يقبلها إلا إذا كانت أختاً كبيرة ، فهنا يقبلها على جبهتها ، أو على رأسها ، أما يقبل أخته الشابة ، فالشيطان يجري من ابن آدم مجرى الدم، فليتجنب هذا ، لا يقبلها، وأبلغ من ذلك في التحذير منه : أن يقبل محارمه من الرضاع ؛ لأن المحارم من الرضاع أقل هيبة عند الإنسان من المحارم من النسب ، ولهذا يجب الحذر من أختك من الرضاع أن تقبلها ، لاسيما إن كانت شابة جميلة ، فإن الشيطان يجري من ابن آدم مجرى الدم… "
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтганлар: "… Асл ва фаръдан бошқа маҳрамларни ўпишга келсак, бундан сақланган яхши. Илло ёши улуғ сингил (опа) бўлса, унинг пешонасидан ёки бошидан ўпади. Аммо ёш синглисини ўпишдан сақлансин, ўпмасин. Чунки шайтон Одам боласининг қон томирида юради. Бундан ҳам қаттиқроқ қайтариладигани – эмишганлик жиҳатидан маҳрам бўлганларни ўпиш. Чунки инсонда эмишганлик жиҳатидан маҳрамлик ҳайбати насаб маҳрамлигидан кўра озроқ бўлади. Шунинг учун эмишган синглингни ўпишдан сақланишинг вожиб…" Бу сўзлардан мавзуга алоқадор нуқта шундаки, эркак ўз аёлининг бошқа эрдан бўлган бўйга етган қизини ўпиши мумкин эмас. Чунки бу ердаги маҳрамлик насаб маҳрамлиги эмас, балки қудалик маҳрамлигидир. Бунинг устига эркакнинг ҳам, қизнинг ҳам қари одамлар эмаслиги эътиборни яна-да кучайтиради. Фатвода зикр қилинган шартларнинг тўртинчисидан кўриниб турибдики, ўзининг наслидан бўлмаган балоғатга етган қизни ўпиш – ўта хунук иш. Айниқса бу ишнинг хилватда, одамлар кўзидан панада содир бўлиши бирор баҳона билан оқланмайди. Агар бу иш "Оталарча меҳр билан" бўлган бўлса, нима учун онасининг олдида бўлмайди? Табиийки, бу воқедан хабардор бўлганлар бунинг оқибатидан чўчийдилар. Шунинг учун маслаҳат ва чора излайдилар. Биз шуни эслатамизки, Шариатда баъзан ҳаромга восита бўлиш хавфи туғилганда мубоҳ ёки ҳалол ишлар ҳам тақиқланади. Шундан келиб чиққан ҳолда дини суст ва ишончсиз эркакнинг ўгай қизга нисбатан маҳрамлигини чегаралашга эҳтиёж туғилиши мумкин. Биз саволда баён қилинган ҳолат юзасидан ўша ердаги исломий муассасага учраб, маслаҳат олишни тавсия қиламиз. Улар ўша муҳитдаги шарт-шароитларни албатта яхши билишади ва сизларга тўғри йўл кўрсатишади, иншоаллоҳ.