Автоҳалокат туфайли омонат йўқолса, ким тўлайди?
Савол: Биз бир биродаримиздан иккинчи бир биродаримизга бериб қўйинг деб, катта микдордаги пулни бериб юбордик. Бу пулллар иккинчи биродаримизнинг омонати эди. Кейин бизга маълум бўлишича, биринчи биродаримиз пулни олиб кетаётганда йўлда автоҳалокатга учраган. У ҳайдовчининг ёнида, олдинги ўриндиқда ўтирган экан. Улар кетаётган машина уларнинг йўлига чиққан машинага бориб урилган. Биродаримизнинг айтишича, машиналар тўқнашган вақтда у ҳушидан кетган, касалхонада ўзига келган. Шунда ёнидаги пул йўқ бўлган. Бу пулни у тўлайдими, йўқми?
Абу Али.
Жавоб: Омонатлар ҳақида фиҳқ уламолари ўрталарида иттифоқ қилинган масала шуки, ўз зиммасига омонат қабул қилган одам ишончли ҳисобланади. Бунинг маъноси – омонат қўйилган мол омонатни сақлаётган одамга боғлиқ бўлмаган ҳолда йўқолса, бу одамга ҳеч қандай жавобгарлик йўқ. Чунки мол эгаси ўз молини ўзи ишонмайдиган одамга топширмайди.
Агар омонат томонлар ўртасида йўқолса, омонат олиб кетаётган одамнинг қайси томондан таклиф қилинганлиги эътиборга олинади. Омонатнинг жавобгарлиги ишониб топширувчи одамнинг зиммасида бўлади.
Низоли вазиятларда омонат олган одамга қасам ичирилади.
Яна шундай ҳолат ҳам вужудга келиб қолиши мумкинки, унда омонат сақлаётган одам товон тўлашига тўғри келади.
Мавзу тафсилоти қуйидагича:
• Омонат берилган одам ишончлидир;
• Ўртадаги одам кимнинг номидан ҳаракат қилаяпти?
• Қандай ҳолатда қасам ичирилади?
• Омонат олган одам қандай ҳолларда товон тўлайди?
Podcast: Play in new window | Download