Жумъанинг фарзидан аввал суннат ўқиладими?

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: Илтимос, менинг саволимга жавоб берсангиз. Жумъа намозидаги биринчи 4 ракъатлик суннат ўқилмайди, бу бидаът дейишди. Шу гап ростми? Жавоб учун раҳмат.

Санжар.

Жавоб: Бу масалада Аҳли сунна фуқаҳолари ўрталарида икки хил ижтиҳод мавжуд.

«Ислом: савол ва жавоб» саҳифасида 117689 рақамли жавобда қуйидагича баён қилинган:

صلاة سنة راتبة قبل صلاة الجمعة مما اختلف فيه العلماء ، ومثل هذه المسائل الاجتهادية لا ينكر أحد من المختلفين على الآخر ، ولا يجوز أن تكون مثاراً للجدال أو التعصب ، أو سبباً لحصول النفرة بين طلاب العلم .

Жумъа намозидан аввал суннат намози ўқиш уламолар ихтилоф қилган масалалардан саналади. Бу каби ижтиҳодий масалаларда бир томон иккинчи томонни инкор қилмайди, ҳамда бундай мавзулар тортишув ва таассуб қўзғатадиган ишга айланиши ёки толиби илмлар ўртасида нафрат пайдо қилиши мумкин эмас.

ويجب في هذه المسائل وغيرها رد التنازع إلى الكتاب والسنة ، كما أمر الله تعالى بذلك في قوله : { فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا} (النساء/59) .

Бу ва бошқа масалаларда келишмовчиликни Аллоҳ таоло буюрганидек Китоб ва Суннатга қайтариш вожибдир. У Зот айтган:

«Агар бирор нарсада тортишиб қолсангизлар, бас уни – агар Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирувчи бўлсангизлар – Аллоҳ ва Расулга қайтаринглар. Ана шу энг яхши иш ва энг гўзал натижадир». (Нисо/59).

ومن ظهر له صواب أحد القولين اتبعه ، وعمل به ، من غير أن ينكر على من أخذ بالقول الآخر.

Кимга бу икки қавлдан бири тўғри бўлиб кўринса, шунга эргашади ва амал қилади. Аммо иккинчи қавлни ушлаган одамни инкор қилмайди.

والأحاديث ـ وكذلك الآثار عن الصحابة ـ الواردة في صلاة أربع ركعات أو غيرها قبل الجمعة ، لا تدل على أن هذه الركعات سنة راتبة قبل الجمعة ، كما هو الحال في صلاة الظهر مثلاً ، بل تدل على مشروعية الصلاة قبل الجمعة ، وهذه الصلاة تعد من النفل المطلق، وليست من السنة الراتبة .

… Жумъа намозидан аввал тўрт ракъат ёки яна қанчадир миқдорда намоз ўқиш ҳақида келган ҳадислар ва шунингдек саҳобалардан бўлган асарлар бу намозларнинг жумъадан аввал ўқиладиган суннат намозлари эканига далолат қилмайди… Балки жумъадан аввал намоз ўқиш машруъ эканига далолат қилади. Бу намозлар қоидага киритилган суннат деб эмас, балки умумий нафл, деб ҳисобланади.

عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيِّ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَغْتَسِلُ رَجُلٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَيَتَطَهَّرُ مَا اسْتَطَاعَ مِنْ طُهْرٍ وَيَدَّهِنُ مِنْ دُهْنِهِ أَوْ يَمَسُّ مِنْ طِيبِ بَيْتِهِ ثُمَّ يَخْرُجُ فَلَا يُفَرِّقُ بَيْنَ اثْنَيْنِ ثُمَّ يُصَلِّي مَا كُتِبَ لَهُ ثُمَّ يُنْصِتُ إِذَا تَكَلَّمَ الْإِمَامُ إِلَّا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ الْأُخْرَى. (صحيح البخاري – 2 / 294).

Салмони Форсийдан ривоят. У киши дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки жумъа куни ғусл қилса ва қўлидан келганича покланиб тозаланса, сочларига мой сурса ёки уйидаги хушбўйдан сепса, кейин масжидга чиқса ва икки кишининг ўртасини ёриб ўтмасдан насиб бўлганича намоз ўқиса, кейин имом гапирганда жим қулоқ солса, ўтган жумадан ҳозиргача бўлган гуноҳлари кечирилади». (Саҳиҳул-Бухорий – 2/294).

وعن ثعلبة بن أبي مالك أنهم كانوا في زمان عمر بن الخطاب يصلون يوم الجمعة حتى يخرج عمر. )أخرجه مالك في «الموطأ» (1/103) وصححه النووي في «المجموع» – 4/550.(

Саълаба ибн Моликдан ривоят. Мусулмонлар Умар ибнулХаттобнинг замонларида жумъа куни то Умар чиққунларича намоз ўқишар эди. (Молик, Ал-Муватто – 1/103. Нававий: саҳиҳ).

Термизий ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масъуд жумъа куни жумъа намозидан аввал тўрт ракъат, жумъа намозидан кейин тўрт ракъат ўқир эдилар, дейилган. Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар жумъадан аввал намозни узун ўқир эдилар, деб айтилган. Муҳаддис уламолар бу ривоятларни саҳиҳ санаганлар.

Ушбу намозларни кимдир жумъанинг суннати, деб, кимдир нафл, деб ният қилиб ўқийди. Аллоҳ таолодан ҳар икки тоифанинг амалини ҳам қабул айлашини сўраймиз.