Яқин қариндошни ўпиб кўришиш мумкинми?
Савол: Аҳлим, синглим ва аёлим қўлимдан ўпиб қўйишади. Бу гуноҳ иш эмасми? Гуноҳ бўлса, бундан қайтарай.
Даврон.
Жавоб: Аллоҳ таоло барча мусулмонларни ҳақ ва пок йўлда бўлишларини насиб этсин. Бу мавзуда келган ҳадис ва хабарларнинг хулосаси шуки, маҳрамлар сафардан келган пайтларида бир-бирларининг бошларидан, пешоналаридан ёки қўлларидан ўпиб кўришишлари жойиз. Ака-ука ва опа-сингилнинг ҳар кўришганда бир-бирининг қўлидан ўпишини ҳавас қиладиган яхши одат, деб бўлмайди.
«Исламвеб» саҳифасида шу мазмундаги фатвода жумладан бундай дейилган:
فإذا لم تخش فتنة ولم تكن هناك ريبة، فيجوز للأخت تقبيل أخيها، أو أحد محارمها في أحوال معينة كالقدوم من السفر، جاء في الآداب الشرعية: قَالَ ابْنُ مَنْصُورٍ لِأَبِي عَبْدِ اللَّهِ يُقَبِّلُ الرَّجُلُ ذَاتَ مَحْرَمٍ مِنْهُ؟ قَالَ إذَا قَدِمَ مِنْ سَفَرٍ وَلَمْ يَخَفْ عَلَى نَفْسِهِ، وَذَكَرَ حَدِيثَ خَالِدِ بْنِ الْوَلِيدِ قَالَ إِسْحَاقُ بْنُ رَاهْوَيْهِ: كَمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ قَدِمَ مِنْ الْغَزْوِ فَقَبَّلَ فَاطِمَةَ ـ وَلَكِنْ لَا يَفْعَلُهُ عَلَى الْفَمِ أَبَدًا، الْجَبْهَةِ، أَوْ الرَّأْسِ… لكن ينبغي أن لا يكون هذا التقبيل بحضرة الأجانب، أما إذا نهى الزوج زوجته عن تقبيل المحارم، فعليها طاعته.
«Агар фитна хавфи ва шубҳали ҳолат бўлмаса, сингил акасини ёки маҳрамларидан бирини алоҳида ҳолатларда, масалан, сафардан қайтганда ўпиши мумкин. «Ал-одобуш-шаръийя» китобида бундай келган: «Ибн Мансур Абу Абдуллоҳдан сўради: «Эркак киши ўзининг маҳрамини ўпадими? Абу Абдуллоҳ деди: «Агар сафардан келса ва ўз нафсидан қўрқмаса». Сўнг Холид ибн Валиднинг ҳадисини зикр қилди.
Исҳоқ бин Роҳвайҳ деди: «Бу иш Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотдан келганларида қилганлари кабидир. Ўшанда у зот Фотимани ўпганлар. Локин ҳеч қачон оғиздан ўпмайди. Пешона ёки бошдан ўпилади»…
Бу иш бегоналар олдида бўлиши мумкин эмас. Агар эр ўз аёлини маҳрамларни ўпишдан қайтарса, аёл итоат қилиши керак».
http://www.islamweb.net/ver2/fatwa/ShowFatwa.php?lang=A&Id=148369&Option=FatwaId
وقد قال العلماء المتقدمون: للرجل أن يقبل أخته إذا قدم من سفر بشرط ألا يكون تقبيله لها تقبيل شهوة، فتقبيل المحارم بشهوة من أغلظ المحرمات… فتقبيل الأخوات يكون على اليد والرأس والجبهة بشرط أمن المقبل على نفسه إثارة الشهوة وحدوث الفتنة…
وعليه فترك تقبيل ذوات المحارم في حال الخوف من الفتنة متحتم واجب، ولا يعتبر ذلك تقصيراً في حق ذي الرحم ولا جفاء.
«Қадимги уламолар айтишган: «Эркак киши сафардан келганда ўз опа-синглисини ўпиши мумкин. Бунинг шарти шуки, ўпиш шаҳват аралашган ҳолда бўлмаслиги керак. Маҳрамларни шаҳват аралаш ўпиш энг қўпол ҳаром ишлардан саналади. Опа-сингилларни ўпиш одамнинг шаҳвати қўзғалиши ва фитна содир бўлишидан омонлиги шарти билан қўл, бош ва пешонадан бўлади… Фитна тарқалиш хавфи мавжуд бўлиб қолганда ўпишни тарк этиш қатъий вожибдир. Буни (ўпишни тарк этишни – тарж.) қариндошлик ҳаққини камайтириш ҳам, қўполлик ҳам дейилмайди».
http://www.islamweb.net/ver2/fatwa/ShowFatwa.php?Option=FatwaId&lang=A&Id=77365
Юқорида келтирилганлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ака-сингилнинг ҳар сафар учрашганда бир-бирининг қўлидан ёки бошидан бўлса ҳам ўпишиб кўришишларини одатга айлантириб бўлмайди.
Хоҳ қариндош бўлсин, хоҳ бегона бўлсин, бир-бирининг оғзидан, юзидан ўпиш мумкин эмас.
Қўлни ўпиш ҳақидаги ҳукмлар
يَجُوزُ تَقْبِيل يَدِ الْعَالِمِ الْوَرِعِ وَالسُّلْطَانِ الْعَادِل ، وَتَقْبِيل يَدِ الْوَالِدَيْنِ ، وَالأُْسْتَاذِ ، وَكُل مَنْ يَسْتَحِقُّ التَّعْظِيمَ وَالإِْكْرَامَ ، كَمَا يَجُوزُ تَقْبِيل الرَّأْسِ وَالْجَبْهَةِ وَبَيْنَ الْعَيْنَيْنِ ، وَلَكِنْ كُل ذَلِكَ إِذَا كَانَ عَلَى وَجْهِ الْمَبَرَّةِ وَالإِْكْرَامِ ، أَوِ الشَّفَقَةِ عِنْدَ اللِّقَاءِ وَالْوَدَاعِ ، وَتَدَيُّنًا وَاحْتِرَامًا مَعَ أَمْنِ الشَّهْوَةِ .
وَرُوِيَ عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ فِي سَرِيَّةٍ مِنْ سَرَايَا رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَذَكَرَ قِصَّةً قَال : فَدَنَوْنَا مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَبَّلْنَا يَدَهُ .
قَال ابْنُ بَطَّالٍ : أَنْكَرَ مَالِكٌ تَقْبِيل الْيَدِ وَأَنْكَرَ مَا رُوِيَ فِيهِ . قَال الأَْبْهَرِيُّ : وَإِنَّمَا كَرِهَهُ مَالِكٌ إِذَا كَانَ عَلَى وَجْهِ التَّعْظِيمِ وَالتَّكَبُّرِ . وَأَمَّا إِذَا كَانَ عَلَى وَجْهِ الْقُرْبَةِ إِلَى اللَّهِ لِدِينِهِ أَوْ لِعِلْمِهِ أَوْ لِشَرَفِهِ فَإِنَّ ذَلِكَ جَائِزٌ . (2 الموسوعة الفقهية الكويتية – (الموسوعة الفقهية الكويتية – 13/132-131)
«Тақволи олим, одил султон, ота-она, устоз ва улуғликка, икромга лойиқ ҳар қандай одамнинг қўлини ўпиш жоиз. Шунингдек, бош, пешона ва икки кўзнинг ўртасидан ўпиш мумкин. Локин буларнинг ҳаммаси агар ҳурмат ва иззат юзасидан ё эса учрашганда, хайрлашганда меҳр-шафқат таъсирида ва диндорлик, эҳтиром юзасидан, шаҳватдан омонлик билан бўлсагина жоиз.
Ибн Умар разияллоҳу анҳудан у кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аскарлари ичида бўлганлари ривоят қилинган. Бас, Ибн Умар бир қиссани ҳикоя қилиб айтадилар: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлашдик ва у зотнинг қўлларини ўпдик». (Абу Довуд, Ибн Можа, Термизий).
Ибн Баттол айтади: Молик қўлни ўпишни ва бу борадаги ривоятларни инкор қилди. Абҳарий деди: «Молик фақат агар бу иш таъзим ва такаббурлик юзасидан бўлса ёқтирмаган. Аммо агар инсоннинг дини ёки илми ё эса шарафи учун ва Аллоҳга яқинлашиш мақсадида бўлса, бу жоиздир». Ал-мавсуа – 13/131-132).
Аммо қўлни ўпиш ўпилган инсоннинг дилида кеккайиш, кибр пайдо қилаётган бўлса ва қўлини ўпмай қўйишса, хафа бўладиган бўлиб қолса, демак, қўл ўпиш ярамас одатга айланган бўлади. Бундай пайтда қўл ўпишдан узоқ бўлиш лозим. Биз жуда кўп уламоларнинг ўз қўлларини ўпишга рози бўлмаганларига гувоҳ бўлганмиз.