Мучал йили ва қизил кийим ҳақида Исломда нима дейилган?
Савол. Халқимизда мучал йилида қизил кийим кийиш одатга кирган. Бунга Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима дейишади? Сизнинг фикрингиз?
Ойбек.
Жавоб: Исломда ой, йил, вақт ҳисоби ойнинг ҳаракатланиш қонуниятига асосланган қамарий тақвим билан юритилади. Биз мусулмонлар рўза, ҳаж, ийд каби ибодат ва мавсумлар вақтини аниқлаш учун ойни кузатишга ва унинг алмашиниш вақтларига риоя қилишга буюрилганмиз. Ой календарига амал қилиш Қуръон оятлари ва ҳадисларда очиқ келган ҳукмдир.
{ إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ القَيِّمُ } ا)لتوبة\36(
«Албатта Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг саноғи Аллоҳ осмонлар ва ерни яратган кунда Аллоҳнинг китобига ўн икки ой деб битиб қўйилган. Ана шу тўғри диндир…» (Тавба/ 36)
Бу оятнинг тафсирида Қуртубий жумладан шундай деганлар:
ثم ذكر القرطبي رحمه: أن هذه الآية تدل على أن الواجب تعليق الأحكام من العبادات وغيرها بالشهور والسنين التي تعرفها العرب دون الشهور التي تعتبرها العجم والروم والقبط… اهـ
«Бу оят шунга далолат қиладики, ибодатлар ва бошқалар ҳақидаги ҳукмларни арабларда танилган ой ва йиллар билан боғлаш вожибдир, ажамлар, румликлар ва қибтийлар биладиган ойлар билан эмас».
(http://www.islamweb.net/ver2/fatwa/ShowFatwa.php?lang=A&Id=106346&Option=FatwaId)
Кийим кийишда уларнинг рангига эътибор бериш масаласига келсак, аёллар учун ҳар қандай рангдаги кийим жоиздир. Аммо эркак кишилар учун қип-қизил ёки сап-сариқ кийим кийишни баъзи олимлар макруҳ, баъзилар ҳаром, деб айтишган. Бунга Саҳиҳул-Бухорий ва Саҳиҳи Муслимда келган ҳадисларни ҳужжат қилишган.
عَنْ أَنَسٍ قَالَ نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَتَزَعْفَرَ الرَّجُلُ. (صحيح مسلم – 6 / 155).
«Анас разияллоҳу анҳудан ривоят. У киши дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркак кишини заъфарон рангли кийим кийишдан қайтардилар». (Саҳиҳи Муслим – 6/155).
Қизил рангли кийим ҳақида келган ҳадисларнинг иборалари ва маънолари турли бўлганига қараб, уламоларнинг хулосалари ва қавллари ҳам турлича бўлган.
وَقَال الْحَنَفِيَّةُ وَالْحَنَابِلَةُ بِكَرَاهَةِ لُبْسِ الثِّيَابِ الْمُزَعْفَرَةِ وَالْمُعَصْفَرَةِ لِلرِّجَال دُونَ النِّسَاءِ.
(الموسوعة الفقهية الكويتية – 6 / 135).
«Ҳанафийлар ва ҳанбалийлар аёллар учун эмас, балки эркаклар учун заъфаронга ва сариққа бўялган кийим кийишни макруҳ санадилар». (Ал-Мавсуа -6/135).
وَقَالَ الطَّبَرِيُّ بَعْد أَنْ ذَكَرَ غَالِب هَذِهِ الْأَقْوَال : الَّذِي أَرَاهُ جَوَاز لُبْس الثِّيَاب الْمُصْبَغَة بِكُلِّ لَوْن ، إِلَّا أَنِّي لَا أُحِبّ لُبْس مَا كَانَ مُشْبَعًا بِالْحُمْرَةِ وَلَا لُبْس الْأَحْمَر مُطْلَقًا ظَاهِرًا فَوْق الثِّيَاب لِكَوْنِهِ لَيْسَ مِنْ لِبَاس أَهْل الْمُرُوءَة فِي زَمَاننَا … فتح الباري لابن حجر – 16 / 415(
«Табарий бу қавлларнинг кўпини зикр қилгандан сўнг айтадилар: Менинг назаримда ҳар қандай рангга бўялган кийимни кийиш жоиз. Илло мен қизилга тўйинтириб бўялган кийимни ва мутлақ қизил кийимни кийимлар устидан кўринадиган қилиб кийишни ёқтирмайман. Чунки бу бизнинг замонамизда жиддий инсонлар киядиган кийим эмас». (Ибну ҳажар, Фатҳул-Борий – 16/415).