“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам афандимиз”, дейиш жоизми?
Савол: Мен Туркияда яшайман. Туркияда «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам афандимиз», деб гапиришади. Шу сўзни ишлатса бўладими?
Ҳалиме.
Жавоб: Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан қандай одоб ва ҳурмат сақлашимиз лозимлигини Аллоҳнинг китоби Қуръони каримдан ва Расулуллоҳнинг ҳадисларидан ўрганамиз. Ислом амалларини бажаришда бу икки манбага бирор нарса қўшмасдан ёки улардан бирор нарсани камайтирмасдан амал қилиш энг тўғри йўлдир.
* * *
- Аллоҳ таоло ҳузурида Расулуллоҳнинг ҳурматлари
- Расулуллоҳнинг таълимлари
- Салавот айтишнинг ҳукми
- Салавот айтиладиган ўринлар
- Салавотни қандай айтилади?
* * *
Аллоҳ таоло ҳузурида Расулуллоҳнинг ҳурматлари
Аллоҳ таоло айтади:
{ إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيماً } (الأحزاب – 56).
«Аллоҳ ва Унинг малоикалари Пайғамбарга албатта салавот юборадилар. Эй иймон келтирган инсонлар, у кишига салавот айтингиз ва кўп салом йўллангиз». (Аҳзоб- 56).
Бу оят оламлар Раббиси бўлмиш буюк Аллоҳнинг ҳузурида ва малоикаларнинг назарларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадрлари қай даражада юксак эканини кўрсатади. Шу билан бир қаторда оят биз мусулмонларга ҳам Ислом пайғамбарига нисбатан қандай ҳурматда бўлишни ўргатади.
Расулуллоҳга салавот ва салом айтиш у зотга бўлган ҳурмат, иззат ва муҳаббат ифодасидир. Салавот ва салом йўллаш инсонларнинг ўзлари учун улкан манфаатлар сабабчиси ҳамдир.
Расулуллоҳнинг таълимлари
Бир неча ҳадисларда Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтган инсонлар учун Аллоҳнинг башоратини етказганлари ҳақида хабар қилинган.
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ صَلَّى عَلَىَّ وَاحِدَةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ عَشْرًا». (صحيح مسلم – 2 / 17).
Абу Ҳурайрадан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот юборади». (Саҳиҳи Муслим – 2 /17).
Яна бир ҳадисда эса Расулуллоҳнинг исмлари зикр этилган пайтда салавот айтмасдан улкан савобларни қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлган одам қораланади:
عن أبي هريرة قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: «رغم أنف رجل ذكرت عنده فلم يصل علي…» (سنن الترمذي – 5 / 550، قال الشيخ الألباني: حسن صحيح).
Абу Ҳурайрадан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Олдида менинг номим зикр этилганда менга салавот айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалсин …» (Саҳиҳи Муслим – 2 /17).
Салавот айтишнинг ҳукми
Уламолар мазкур оят ва ҳадисларга асосланган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ҳукми нима, деган масалани муҳокама қилиб, бир қатор хулосаларга келишган.
فَقَال الْحَنَفِيَّةُ ، وَالْمَالِكِيَّةُ : إِنَّ الصَّلاَةَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي التَّشَهُّدِ الأْخِيرِ سُنَّةٌ ، وَلَيْسَ بِوَاجِبٍ . وَقَالُوا : تَجِبُ الصَّلاَةُ عَلَيْهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْعُمْرِ مَرَّةً لِلأْمْرِ بِهَا فِي قَوْله تَعَالَى : { يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا } وَقَال الطَّحَاوِيُّ : تَجِبُ كُلَّمَا ذُكِرَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ . الموسوعة الفقهية الكويتية – (27 / 235).
«Ҳанафийлар ва моликийлар охирги ташаҳҳудда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш вожиб эмас, суннатдир, дейишди. Улар айтишади: «Аллоҳ таолонинг «Эй иймон келтирган инсонлар, у кишига салавот айтингиз ва кўп салом йўллангиз», деган сўзидаги буйруққа биноан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга умрда бир марта салавот айтиш вожибдир». Таҳовий эса: «Расулуллоҳни ҳар сафар эсланганда салавот айтиш вожиб бўлади», деганлар«. (Ал-Мавсуа – 27/235).
«Сайдулфавоид» саҳифасида эълон қилинган мақолада ҳам инсон умрида бир марта салавот айтиш билан бурч адо этилиши ёзилади. Шунингдек, муайян ўринларда салавот айтиш лозимлиги айтилади.
(http://www.saaid.net/mohamed/185.htm)
Салавот айтиладиган ўринлар
Фиқҳий қомусда намоздан ташқари ҳолатларда салавот айтиш ҳақида бундай ёзилган:
الصَّلاَةُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَارِجَ الصَّلاَةِ :
تُسْتَحَبُّ الصَّلاَةُ عَلَيْهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَارِجَ الصَّلاَةِ فِي كُل الأْوْقَاتِ ، وَتَتَأَكَّدُ فِي مَوَاطِنَ مِنْهَا : يَوْمُ الْجُمُعَةِ وَلَيْلَتُهَا ، وَعِنْدَ الصَّبَاحِ ، وَعِنْدَ الْمَسَاءِ ، وَعِنْدَ دُخُول الْمَسْجِدِ ، وَالْخُرُوجِ مِنْهُ ، وَعِنْدَ قَبْرِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعِنْدَ إِجَابَةِ الْمُؤَذِّنِ ، وَعِنْدَ الدُّعَاءِ ، وَبَعْدَهُ وَعِنْدَ السَّعْيِ بَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ ، وَعِنْدَ اجْتِمَاعِ الْقَوْمِ ، وَتَفَرُّقِهِمْ ، وَعِنْدَ ذِكْرِ اسْمِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعِنْدَ الْفَرَاغِ مِنَ التَّلْبِيَةِ ، وَعِنْدَ اسْتِلاَمِ الْحَجَرِ ، وَعِنْدَ الْقِيَامِ مِنَ النَّوْمِ ، وَعَقِبَ خَتْمِ الْقُرْآنِ ، وَعِنْدَ الْهَمِّ وَالشَّدَائِدِ ، وَطَلَبِ الْمَغْفِرَةِ ، وَعِنْدَ تَبْلِيغِ الْعِلْمِ إِلَى النَّاسِ ، وَعِنْدَ الْوَعْظِ ، وَإِلْقَاءِ الدَّرْسِ ، وَعِنْدَ خِطْبَةِ الرَّجُل الْمَرْأَةَ فِي النِّكَاحِ .وَفِي كُل مَوْطِنٍ يُجْتَمَعُ فِيهِ لِذِكْرِ اللَّهِ تَعَالَى.
الموسوعة الفقهية الكويتية – (27 / 237(
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга намоздан ташқари ҳамма вақтда салавот айтиш мустаҳабдир. Баъзи ўринларда эса салавот айтиш таъкидланади. Жумладан, жумъа куни ва унинг кечасида, тонг отиш ва кеч кириш пайтида, масжидга кириш ва чиқишда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари олдида, муазззиннинг азонига жавоб қилган пайтда, дуо қилишни бошлаш ва тугатиш маҳалида, Сафо билан Марва орасида саъй қилганда, одамлар йиғилган ва тарқалаётган пайтда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари тилга олинганда, талбиядан бўшаганда, Қора тошни силаганда, уйқудан турган пайтда, хатми Қуръон сўнггида, ташвиш ва машаққатлар пайдо бўлганда, истиғфор айтганда, одамларга илм бераётган, ваъз қилаётган, дарс ўтаётган пайтларда, бирор аёлга совчи бўлганда, Аллоҳнинг зикри бўладиган ҳар қандай ўринда салавот айтиш таъкидланади». (Ал-Мавсуа – 27/237).
Бу сўзлардан кўриниб турибдики, мусулмон инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмлари тилга олинганда албатта суннатда келгани каби салавот айтади. Буюк савоблар ваъда қилинган иш шудир. Бунинг фойда ва самараси инсоннинг ўзи учундир.
Салавотни қандай айтилади?
Одатда Расулуллоҳнинг исмлари ёнига «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ибораси қўшиб айтилади.
Ҳадис китобларида салавот айтишнинг турли хил лафзлари ривоят қилинган. Шулардан бири Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда келади.
عَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَمَّا السَّلَامُ عَلَيْكَ فَقَدْ عَرَفْنَاهُ فَكَيْفَ الصَّلَاةُ عَلَيْكَ قَالَ قُولُوا اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. (صحيح البخاري ت – (12 / 10).
Каъб бин Ужра разияллоҳу анҳудан ривоят. «Эй Расулуллоҳ, сизга салом айтишни билиб олдик. Энди сизга қандай салавот айтамиз?» деб сўрашди. Расулуллоҳ «Бундай деб айтинглар» дедилар:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ اللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.
Салавот айтишнинг энг қисқа ибораси мана бундай:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ.
Ёки мана бу:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنا مُحَمَّدٍ.