Аëл кишининг жунуб ҳолда бола эмизиши жоиз

Савол: Аëл киши боласини жунуб ҳолда эмизса бўладими?

Улуғбек.

Жавоб: Уламолар аёл кишининг хоҳ жунуб бўлсин, хоҳ нифосда ёки ҳайзда бўлсин, ғусл қилмасдан аввал бола эмизишини жоиз, деб айтишади. Чунки ғусл қилиш намоз ўқиш, Каъбани тавоф қилиш каби таҳорат билан адо этиладиган ибодатлар учун вожиб бўлади. (http://www.islamqa.com/ar/ref/12454/الجنابة) Аммо инсон то ғусл қилгунча ҳам қўли, оғиз-бурни ва айрим аъзоларини чайиб олиши яхши хислат.