Ҳаром аралашган молни қандай покланади?

Бўлимлар: 20. Савдо-сотиқ

Савол: Ушбу масалада бизга ёрдам берасиз, деган умиддамиз. Агар тўпланган пулга шубҳа ёки ҳаром аралашса, шубҳа ва ҳаром миқдорини аниқлаб, тўпланган пулдан олиб ташланса, тўпланган пул шубҳа ва ҳаромдан холи бўладими? Ушбу икки масалага алоҳида изоҳ берсангиз. Холис ёрдамингиз учун олдиндан раҳмат.

Жобир.

Жавоб: Аллоҳ таоло ҳаммангизга ҳалол меҳнат билан ризқ топишни насиб этсин.

Агар молга ҳаром аралашган бўлса, ҳаромнинг миқдорини аниқлаб, уни умумий молдан ажратиш ва ўзининг тегишли ўринларига топшириш лозим бўлади.

وَالْوَاجِبُ فِي الْكَسْبِ الْخَبِيثِ تَفْرِيغُ الذِّمَّةِ وَالتَّخَلُّصُ مِنْهُ بِرَدِّهِ إِلَى أَرْبَابِهِ إِنْ عَلِمُوا ، وَإِلاَّ إِلَى الْفُقَرَاء) .الموسوعة الفقهية الكويتية – (34 / 245(.

«Ифлос мол масаласида вожиб бўлган иш бундан зиммани бўшатиб олиш ва ўзини халос қилишдир. Агар молнинг эгалари маълум бўлса, мол уларга қайтарилади. Агар эгалари билинмаса, фақирларга берилади». (Ал-Мавсуа – 34/245).

التَّخَلُّصُ مِنَ الْمَال الْحَرَامِ :

 إِذَا كَانَ الْمَال الَّذِي فِي يَدِ الْمُسْلِمِ حَرَامًا فَإِنَّهُ لاَ يَجُوزُ لَهُ إِمْسَاكُهُ وَيَجِبُ عَلَيْهِ التَّخَلُّصُ مِنْهُ …

وَإِمَّا أَنْ يَكُونَ مُخْتَلِطًا بِأَنْ كَانَ بَعْضُهُ حَلاَلاً وَبَعْضُهُ حَرَامًا ، وَلاَ يَتَمَيَّزُ بَعْضُهُ عَنْ بَعْضٍ فَجُمْهُورُ الْفُقَهَاءِ عَلَى أَنَّهُ يَجِبُ عَلَى مَنْ بِيَدِهِ هَذَا الْمَال أَنْ يُخْرِجَ قَدْرَ الْحَرَامِ وَيَدْفَعَهُ لِمُسْتَحِقِّهِ وَيَكُونُ الْبَاقِي فِي يَدِهِ حَلاَلاً . (الموسوعة الفقهية الكويتية – (36 / 39).

«Ҳаром молдан қутулиш: агар мусулмон одамнинг қўлидаги мол ҳаром бўлса, бас, унга бу молни ушлаб туриш жоиз бўлмайди. Ундан қутулиш вожибдир…

Агар молнинг бир қисми ҳалол, яна бир қисми ҳаром бўлиб, улар бир-бирига аралашган бўлса ва орасини ажратишнинг иложи бўлмаса, жумҳур фуқаҳолар бу молга эгалик қилиб турган одамнинг зиммасида ҳаром миқдорича молни чиқариш ва ҳақли одамга бериш вожиб бўлади, шунда қўлида қолгани ҳалол бўлади, дейишган». (Ал-Мавсуа – 36/39).