Маҳрам аёлларга нисбатан эркак киши назарининг ҳадди
Савол: Ака ўз синглиси учун, ука опаси учун, ўғил онаси учун маҳрамлардан бири ҳисобланади. Лекин эркак киши учун маҳрамларнинг қайси жойларигача кўришга изн берилган? Шу ҳақда айтиб беринг, илтимос. Бу қайси оятларда келади?
М.
Жавоб: Эркак киши ўзига маҳрам бўлган аёлларнинг бегона одамдан яширишлари лозим бўлган тана аъзоларидан баъзиларининг маълум қисмини кўриши мумкин. Бунга мисол: бўйин, бош, билак ёки оёқнинг соқи. Баданнинг бу қисмлари аёл киши уйда юмуш билан машғул бўлган пайтда кўпинча очилиб қолади.
- Авратнинг таърифи;
- Маҳрамнинг таърифи;
- Маҳрамлар кимлар?
- Аёл кишининг маҳрамларга нисбатан аврати.
Авратнинг таърифи
Авратнинг таърифи ҳақида Фиқҳий қомусда бундай ёзилади:
عَوْرَة… وَهِيَ فِي الاِصْطِلاَحِ : مَا يَحْرُمُ كَشْفُهُ مِنَ الْجِسْمِ سَوَاءٌ مِنَ الرَّجُل أَوِ الْمَرْأَةِ ، أَوْ هِيَ مَا يَجِبُ سِتْرُهُ وَعَدَمُ إِظْهَارِهِ مِنَ الْجِسْمِ ، وَحَدُّهَا يَخْتَلِفُ بِاخْتِلاَفِ الْجِنْسِ وَبِاخْتِلاَفِ الْعُمْرِ ، كَمَا يَخْتَلِفُ مِنَ الْمَرْأَةِ بِالنِّسْبَةِ لِلْمَحْرَمِ وَغَيْرِ الْمَحْرَمِ (3) عَلَى التَّفْصِيل الَّذِي يَأْتِي ، وَقَال الشِّرْبِينِيُّ الْخَطِيبُ : هِيَ مَا يَحْرُمُ النَّظَرُ إِلَيْهِ (4) . الموسوعة الفقهية الكويتية – (31 / 44)
«Аврат истилоҳда хоҳ эркак, хоҳ аёл жисмидан бўлсин, очиш ҳаром бўладиган ерлардир. Ёки жисмдан беркитиш, кўрсатмаслик вожиб бўладиган аъзолардир. Унинг чегараси жинс ва ёшга қараб турлича бўлади. Шунингдек, аёл кишининг аврати чегараси маҳрам ва номаҳрамларга нисбатан фарқли бўлади». (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 31/44).
Маҳрамнинг таърифи
Фиқҳий қомуснинг «Аёл кишининг маҳрамларга нисбатан аврати», деган бўлимида аёл кишининг маҳрамини мана бундай тавсифланади:
الْمُرَادُ بِمَحْرَمِ الْمَرْأَةِ مَنْ يَحْرُمُ عَلَيْهِ نِكَاحُهَا عَلَى وَجْهِ التَّأْبِيدِ لِنَسَبٍ أَوْ سَبَبٍ ( مُصَاهَرَةٍ ) أَوْ رَضَاعٍ . (الموسوعة الفقهية الكويتية – 31 / 48).
«Аёлнинг маҳрами дегани аёл билан никоҳланиши абадиятга ҳаром бўлган, инсон демакдир. Никоҳ ҳаромлиги насаб ёки сабаб (қудалик) ёки эмишганлик жиҳатидан бўлади». (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 31/48).
Насаб, деганда ота-она ва фарзандлар назарда тутилади. Сабаб, деганда келин-куёвлар тушунилади.
Маҳрамлар кимлар?
Аёл кишининг маҳрамлари кимлар экани Нур сурасининг 30–31 оятларида батафсил баён қилинган:
قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ (30) وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الإرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء وَلا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِن زِينَتِهِنَّ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (31) (النور)
«Мўминларга айтинг, кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар. Ана шу иш улар учун энг пок йўлдир. Албатта Аллоҳ қилаётган ишларингиздан яхши хабардор Зотдир. (30). Мўминаларга айтинг, кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар. Зийнатларини беихтиёр зоҳир бўлиб қоладиганидан бошқасини кўрсатмасинлар. Рўмоллари билан бўйинлари каби очиқ ерларини тўссинлар. Зийнатларини эрларидан ёки оталаридан ёки эрларининг оталаридан ёки ўғилларидан ёки эрларининг ўғилларидан ёки ака–укаларидан ёки ака–укаларининг ўғилларидан ёки опа–сингилларининг ўғилларидан ёки ўзларининг аёллардан ёки қулларидан ёки аёллар билан иши бўлмаган тобеъ кишилардан ёки аёллар яширадиган нарсалар ҳақида тушунчаси бўлмаган болалардан бошқаларга кўрсатмасинлар. Оёқларини ундаги яширин зийнатларини билинадиган қилиб ерга қаттиқ урмасинлар. Эй мўминлар, барчангиз Аллоҳга тавба қилингиз, шоядки нажот топсангизлар. (31)».
Аёл кишининг маҳрамларга нисбатан аврати
Аёл кишининг маҳрамлар олдида аврати ҳақидаги саволга «Исламвеб» саҳифасида мана бундай жавоб берилган:
«Аёл кишнинг маҳрамларига нисбатан аврати – баданининг бош, билак, икки қадами каби атроф аъзоларидан бошқа ҳаммаси. Бу фитна хавфи бўлмаган пайтдадир. Агар маҳрамнинг фитнага дучор бўлишидан чўчиладиган бўлса, у учун мазкур аъзоларга қараш ҳаром бўлади. Шунга аҳамият бериш лозимки, маҳрамлик Аллоҳ ҳаром қилган лаззатланишни ҳалол қилиб бермайди. Балки маҳрамлар билан лаззатланиш ажнабийялар билан лаззатланишдан ҳам кўра ёмонроқдир…»
http://www.islamweb.net/ver2/fatwa/ShowFatwa.php?Option=FatwaId&lang=A&Id=599
Яна шу саҳифада онанинг ўғил болаларига нисбатан аврати ҳақида сўралган саволга бундай жавоб келтирилган:
«Онанинг кичик ўғил болалари олдида аврати уларнинг ақли ва ёшига кўра ҳар хил бўлади. Агар ўғиллар аврат ва унинг очилиши, деган маънога ақллари етадиган бўлса, она учун уларнинг олдида баданининг катталар кўриши жоиз бўлган атроф аъзоларидан бошқа бирор ерини кўрсатиши жоиз бўлмайди. Бу тарбия ва машқ учундир.
Аммо болалар аврат маъносига ақллари етмайдиган ёшда бўлсалар, она учун уларнинг олдида ўз танаси аъзоларидан баъзиларининг очилишида зарар йўқ. Чунки у болаларга ҳали савоб–гуноҳ ёзилмайди. Қуртубий айтадилар (тўғриси шу): «Баъзи олимлар айтишганки, бу жоиз эмас, эҳтиёткорроқ йўл шу. Токи, бола авратни кўрмасликка одатлансин».
http://www.islamweb.net/ver2/fatwa/ShowFatwa.php?Option=FatwaId&lang=A&Id=12966