Исломда шеър ёзиш ва айтишнинг ҳукми
Савол: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсоннинг ичи шеърга тўлгандан кўра қон ва йирингга тўлгани яхши, деган эканлар. Бу саҳиҳ ҳадисми, уни ким ривоят қилган? Илтимос, тушунтириб беринг.
Марям.
Жавоб: Исломда Аллоҳ жалла ва аллони улуғлайдиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Шариат белгилаган доирада мадҳ этадиган, Ислом, иймон ва яхши ишларни тарғиб этадиган шеърлар ёзиш ёки айтиш яхши ишлар қаторига киради. Аммо куфр, ширк ва гуноҳ ишларни ташвиқ этадиган, беҳаёликни тарғиб қиладиган шеърлар тўқиш, айтиш тақиқланади. Шеърнинг ҳукми ундаги мавзунинг ҳукми кабидир.
Қуръони карим шоирлар ҳақида
Мушриклар Расулуллоҳнинг даъватларини бўғиш учун у зотга турли буҳтонларни ёпиштиришга ҳаракат қилишар эди. Жумладан, у зотни бир мажнун десалар, бир шоир деб айтишар эди. Аллоҳ уларнинг даъволарини рад этиб оятлар нозил қилган. Аллоҳнинг расулини шоир деганларга раддия тарзида Шуаро сурасидан мана бу оятлар тушурилган:
وَالشُّعَرَاءُ يَتَّبِعُهُمُ الْغَاوُونَ (224) أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِي كُلِّ وَادٍ يَهِيمُونَ (225) وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَ (226) إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَذَكَرُوا اللَّهَ كَثِيرًا وَانْتَصَرُوا مِنْ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ (227)
«Шоирлар… Уларга йўлдан адашган кимсалар эргашурлар (224). Кўрмадингизми, улар ҳар водийда санғийдилар (225) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни гапирадилар (226). Илло, иймон келтирган, солиҳ амаллар қилган, Аллоҳни кўп ёд этган ва зулм кўрганларидан сўнг ғолиб бўлганлари бундан мустаснодирлар. Зулм қилганлар қандай ерга боришларини яқинда билурлар (227)«. (Шуаро сураси).
Бу оятнинг тафсирида муфассирлар шоирларнинг икки хил тури бўлишини ёзадилар. Уларнинг бир хили лақма одамларни оғизларига қаратиб оладиган, ўзларининг кетларидан фикри саёз, йўлдан озган кимсаларни эргаштириб юрадиган кишилар бўлиб, мақсадлари йўлида ҳар хил услубларни қўллайдилар.
قَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ فِي كُلِّ لَغْوٍ يَخُوضُونَ. (البخاري).
«Ибн Аббос («Ҳар бир водийда санғийдилар» ибораси устида) дедилар: «Яъни, улар ҳамма беҳуда нарсаларга шўнғийдилар». (Бухорий).
Қуръон оятлари сўзга усталик қобилиятини золимлар фойдасига хизмат қилдирган ёки ўз нафсига ёққан асоссиз гапларни шеърга солиб, вақт ўтказган кимсаларнинг оқибати аянчли бўлишини билдиради. «Зулм қилганлар қандай ерга боришларини яқинда билурлар (227).
أي منقلب ينقلبون : أي مرجع يرجعون بعد الموت وهو دار البوار جهنم. (أيسر التفاسير للجزائري – 3 / 690).
«Қандай ерга боришларини яқинда билурлар». Яъни, уларнинг ўлимдан кейин борадиган ерлари назарда тутилмоқда. У ҳалокат уйи – жаҳаннамдир». (Ал-Жазоирий, Айсарут-тафосир – 3/689).
Шоирларнинг иккинчи хили Аллоҳ ва Расулуллоҳга иймон келтирган ва Яратганга ибодат қиладиган бўлади ва уларнинг шеърлари Аллоҳнинг йўлига хизмат қилади.
وانتصروا من بعد ما ظلموا: أي قالوا الشعر انتصارا للحق بأن ردوا على من هجا المسلمين. (أيسر التفاسير للجزائري – 3 / 690).
«Зулм кўрганларидан сўнг ғолиб бўлганлар», яъни, булар мусулмонларни ҳажв қилганларга раддия тарзида шеър айтган, ҳаққа мадад берган шоирлардир». (Юқоридаги манба, айни саҳифа).
إنه لما ذم الشعراء، استثنى منهم أمثال: عبدالله بن رواحة وحسان بن ثابت ممن آمنوا وعملوا الصالحات وانتصروا يردون هجاء المشركين لرسول الله صلى الله عليه وسلم وينافحون عن الإسلام وأهله بشعرهم الصادق النقي الطاهر الوفي. (أيسر التفاسير للجزائري – 3 / 691).
«Аллоҳ шоирларни қоралагандан сўнг, уларнинг ичларидан Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва Ҳассон ибн Собит каби иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларни истисно қилди. Булар мушрикларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни масхаралашларини ҳажв йўли билан қайтарган, Ислом ва мусулмонларни ўзларининг ҳақ, покиза ва вафоли шеърлари билан ҳимоя қилган зотлардир». (Юқоридаги манба, 3/691).
Расулуллоҳ шеър ва шоирлар ҳақида
Энди шеър ва шоирлар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадислар устида тўхталамиз.
عن حَسَّانَ بْنَ ثَابِتٍ الْأَنْصَارِيَّ يَسْتَشْهِدُ أَبَا هُرَيْرَةَ أَنْشُدُكَ اللَّهَ هَلْ سَمِعْتَ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ يَا حَسَّانُ أَجِبْ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اللَّهُمَّ أَيِّدْهُ بِرُوحِ الْقُدُسِ قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ نَعَمْ. (صحيح البخاري – 1 / 463، بَاب الشِّعْرِ فِي الْمَسْجِدِ).
Ҳассон ибн Собит Ал–Ансорий Абу Ҳурайрадан гувоҳлик беришни сўраб айтадилар: «Аллоҳ номи билан сўрайман, сиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Эй Ҳассон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номидан жавоб қил. Эй Аллоҳим, уни Руҳул–Қудус билан қувватла!» деётганларини эшитганмисиз?» Абу Ҳурайра «Ҳа» дедилар. (Саҳиҳул-Бухорий – 1/463, Масжидда шеър айтиш ҳақидаги боб).
Бу ҳадисдан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳассонни масжидда туриб кофирларнинг шеърларига жавоб қилишга буюрганлар. Чунки, ўшанда мушриклар Расулуллоҳни ва саҳобларни ҳажв қилиб шеър айтган бўлганлар. Руҳул-Қудус Жаброил алайҳиссаломдирлар.
عن أُبَيِّ بْنَ كَعْبٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّ مِنْ الشِّعْرِ حِكْمَةً. (صحيح البخاري – 15 / 385).
Убай ибн Каъбдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Шубҳасиз, баъзи шеър ҳикматдир». (Саҳиҳул-Бухорий – 15/385).
Шеър қачон қораланади
بَاب مَا يُكْرَهُ أَنْ يَكُونَ الْغَالِبَ عَلَى الْإِنْسَانِ الشِّعْرُ حَتَّى يَصُدَّهُ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَالْعِلْمِ وَالْقُرْآنِ
Бухорий ўз саҳиҳларида «Шеър инсонга ғолиб келиб, уни Аллоҳнинг зикридан, илмдан ва Қуръондан буриб юборишининг ёмонлиги ҳақида боб» очганлар. Бу бобнинг номидан ҳам кўриниб турибдики, агар шеър инсонни фойдали илмдан, зиммасидаги бурчларни ўз вақтида бажо қилишдан машғул қилиб қўядиган бўлса, қораланади.
عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَأَنْ يَمْتَلِئَ جَوْفُ أَحَدِكُمْ قَيْحًا خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَمْتَلِئَ شِعْرًا. (صحيح البخاري ت – 15 / 397)
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан бирингизнинг ичи шеър билан тўлгандан кўра йиринг билан тўлгани яхшироқ». (Саҳиҳул-Бухорий – 15/397).
Бу ҳадиснинг шарҳида Ибн Ҳажар ёзадилар:
وَأَشَارَ اِبْن أَبِي جَمْرَة إِلَى عَدَم الْفَرْق فِي اِمْتِلَاء الْجَوْف مِنْ الشِّعْر بَيْنَ مَنْ يُنْشِئهُ أَوْ يَتَعَانَى حِفْظه مِنْ شِعْر غَيْره وَهُوَ ظَاهِر…
وَقَوْله » شِعْرًا » ظَاهِره الْعُمُوم فِي كُلّ شِعْر ، لَكِنَّهُ مَخْصُوص بِمَا لَمْ يَكُنْ مَدْحًا حَقًّا كَمَدْحِ اللَّه وَرَسُوله وَمَا اِشْتَمَلَ عَلَى الذِّكْر وَالزُّهْد وَسَائِر الْمَوَاعِظ مِمَّا لَا إِفْرَاط فِيهِ…
وَقَالَ أَبُو عُبَيْد : وَاَلَّذِي عِنْدِي فِي هَذَا الْحَدِيث غَيْر هَذَا الْقَوْل ؛ لِأَنَّ الَّذِي هُجِيَ بِهِ النَّبِيّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَوْ كَانَ شَطْر بَيْت لَكَانَ كُفْرًا ، فَكَأَنَّهُ إِذَا حَمَلَ وَجْه الْحَدِيث عَلَى اِمْتِلَاء الْقَلْب مِنْهُ أَنَّهُ قَدْ رَخَّصَ فِي الْقَلِيل مِنْهُ ، وَلَكِنْ وَجْهه عِنْدِي أَنْ يَمْتَلِئ قَلْبه مِنْ الشِّعْر حَتَّى يَغْلِب عَلَيْهِ فَيَشْغَلهُ عَنْ الْقُرْآن وَعَنْ ذِكْر اللَّه فَيَكُون الْغَالِب عَلَيْهِ ، فَأَمَّا إِذَا كَانَ الْقُرْآن وَالْعِلْم الْغَالِبَيْنِ عَلَيْهِ فَلَيْسَ جَوْفه مُمْتَلِئًا مِنْ الشِّعْر…
مُنَاسَبَة هَذِهِ الْمُبَالَغَة فِي ذَمّ الشِّعْر أَنَّ الَّذِينَ خُوطِبُوا بِذَلِكَ كَانُوا فِي غَايَة الْإِقْبَال عَلَيْهِ وَالِاشْتِغَال بِهِ ، فَزَجَرَهُمْ عَنْهُ لِيَقْبَلُوا عَلَى الْقُرْآن وَعَلَى ذِكْر اللَّه تَعَالَى وَعِبَادَته ، فَمَنْ أَخَذَ مِنْ ذَلِكَ مَا أُمِرَ بِهِ لَمْ يَضُرّهُ مَا بَقِيَ عِنْدَه مِمَّا سِوَى ذَلِكَ ، وَاَللَّه أَعْلَم . (فتح الباري لابن حجر – 17 / 349).
«Ибн Аби Жамрага кўра «ичи шеърга тўлиш» деган таърифга уни ёзадиган ҳам, бошқанинг шеърини ёд оладиган ҳам, фарқи йўқ, тушаверади…
Бу ҳадиснинг зоҳиридан ҳар қандай шеър тушунилади, локин ҳадис Аллоҳ ва Расулининг мадҳи каби ҳақ сўзларни меъёри билан ифодаламаган, зикр, зуҳд каби мавъизаларга тааллуқли бўлмаган шеърларга хосдир…
Абу Убайд деди: «… Шеър инсоннинг қалбини тўлдириб, уни буткул эгаллаб олишгача борса ва эгасини Қуръондан, Аллоҳнинг зикридан машғул қилиб қўйса, шунда шеър унга ғолиб келган бўлади. Аммо Қуръон ва илм инсонга ғолиб бўлиб турса, унинг ичи шеър билан тўлган бўлмайди…
Шеърнинг мазамматидаги бу даражадаги муболағанинг сабаби шуки, бу сўз қаратилганлар шеърга қаттиқ берилган ва шу билан овора бўлиб қолган одамлар эдилар. Расулуллоҳ уларни бу ҳолатдан қайтардилар, токи, улар Қуръонга, Аллоҳнинг зикри ва ибодатига киришсинлар. Бас, кимки юқорида айтилганлардан ўзига буюрилган ишларни бажо қилса, улардан бошқа мубоҳ ишларни қилиш унга зарар келтирмайди».
(Ибну Ҳажар, Фатҳул-Борий – 17/349).