Насияга мол сотиб олиш қоидаси
Савол: Магазинлардан «кредит»га бирор жиҳоз сотиб олса бўладими?
Сардорбек.
Жавоб: Насияга мол сотиб олиш ёки сотиш икки шарт билан жоиз. Биринчи шарт – савдо қилинаётган мол олтин ёки кумуш бўлмаслиги керак. Иккинчиси шуки, муддат учун фойда олиш мумкин эмас.
Олтин-кумушдан бошқа нарсаларни насияга олиб-сотишнинг жоиз эканига қуйидаги ҳадис далилдир:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ اشْتَرَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا مِنْ يَهُودِيٍّ بِنَسِيئَةٍ وَرَهَنَهُ دِرْعًا لَهُ مِنْ حَدِيدٍ. (البخاري ومسلم).
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят. У киши дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир яҳудийдан насияга озуқа сотиб олдилар. Унга ўзларининг темир совутларини гаровга қўйдилар».
(Бухорий ва Муслим).