Заҳар билан даволаниш ҳукми
23 декабр, 2010 йил
Савол:
Сиздан бир масалада илм талабман. Менинг ошқозоним касал, шифохоналарда даволаниб тураман. Яқинда бир табиб ҳақида эшитиб қолдим. Ошқозондаги ярани илон (ёки чаён) заҳри билан даволар экан.
Агар мен даво учун шу табибга бориб даволансам, гуноҳкор бўламанми ёки йўқми? Динимиз бу масалага нима дейди?
Олдиндан каттакон раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
Зафар.
Шайх Обидхон қори жавоблари:
Аллоҳ таоло касалингизга шифо ато қилсин…
Касални берган Зот шифосига ҳам Қодир.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам беморларни даволанишга буюрганлар.
عَنْ أُسَامَةَ بْنِ شَرِيكٍ رضي الله عنه قَالَ :
أَتَيْتُ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم وَأَصْحَابُهُ كَأَنَّمَا عَلَى رُءُوسِهِمُ الطَّيْرُ فَسَلَّمْتُ ثُمَّ قَعَدْتُ فَجَاءَ الأَعْرَابُ مِنْ هَا هُنَا وَهَا هُنَا فَقَالُوا:
يَا رَسُولَ اللَّهِ أَنَتَدَاوَى ؟
فَقَالَ صلى الله عليه وسلم:
«تَدَاوَوْا فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلاَّ وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ «.
(سنن أبى داود: 4 / 1. قال الألباني: صحيح)
Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят. У киши деди:
«Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бордим. У зотнинг асҳоблари худди бошларига қуш қўнгандек жим ўтиришар эди. Мен салом бердим ва ўтирдим. Шунда у ёқдан – бу ёқдан аъробийлар келишди ва «Ё Расулуллоҳ, даволансак бўладими?» деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Даволанинглар, чунки Аллоҳ азза ва жалла нимаики касаллик яратган бўлса, унга даво ҳам яратган, фақат битта касаликка даво йўқ, у – қарилик».
(Сунани Абу Довуд : 4/1. Албоний: саҳиҳ)
Заҳар билан даволаниш ҳақида Фиқҳий қомусда бундай ёзилади:
يَجُوزُ التَّدَاوِي بِالسُّمِّ حَتَّى عِنْدَ مَنْ يَقُول بِنَجَاسَتِهِ إِنْ غَلَبَتِ السَّلاَمَةُ مِنْ ضَرَرِهِ وَيُرْجَى نَفْعُهُ ، لاِرْتِكَابِ أَخَفِّ الضَّرَرَيْنِ ، وَلِدَفْعِ مَا هُوَ أَعْظَمُ مِنْهُمَا ، بِشَرْطِ إِخْبَارِ طَبِيبٍ مُسْلِمٍ عَدْلٍ بِذَلِكَ أَوْ مَعْرِفَةِ الْمُتَدَاوِي بِهِ ، وَعَدَمِ مَا يَقُومُ مَقَامَهُ مِمَّا يُحَصِّل التَّدَاوِيَ.
(الموسوعة الفقهية الكويتية : 25 / 257)
«Заҳар билан даволаниш агар унинг зараридан саломат бўлишга ишонч ғолиб келса ва фойда беришига умид бўлса, ҳатто заҳарни насожат деб айтувчилар наздида ҳам жоиз. Бу иш икки зарардан енгилроғига йўл бериш ва каттасини даф этиш учундир. Шарт шуки, бундай муложа мусулмон адл врачнинг хулосаси ёки даволанувчининг тажрибасига асосланиши ва бундан бошқа даво топилмаган бўлиши лозим».
(Ал-Мавсуатул-фиқҳийя : 25/257)
Мавзуга оид:
Табобат соҳасида савол-жавоблар
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграм канали
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg