2 соатли масофага борганда мусофир саналадими?

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол. Мен Кореяга узоқ муддат муқим туриб ишлашни ният қилиб келганман. Бир шаҳарда дейлик 1 ёки 2 йил муқим туриб ишлаяпман. Шу ўртада Кореянинг бошқа узоқроқ шаҳрига, масалан 2-3 соат йўл юриб бориладиган шаҳрига борсам қаср ўқишим керакми ёки тўлиқ? Раҳмат.

Отабек.

Жавоб. Инсон пиёда ўртача тезлик билан юрганда уч кунда етиб борадиган масофани ният қилиб йўлга тушса, мусофир саналади ва ўзининг шаҳридан чиққан пайтидан бошлаб 4 ракаъатли фарз намозларни қаср қилиб, 2 ракъатдан ўқийди. Уч кунлик масофа тахминан  83 кмга тенг. Маълумки, машинада ўртача тезлик билан 2 соатда етиб бориладиган масофа сафар масофасидан ортади. Шундай экан, сиз нақлиёт воситаларида 2-3 соат йўл юриб бориладиган шаҳарда вақтинча бўлганингизда намозни қаср қилиб ўқийсиз.

Мавзуга тааллуқли суҳбатлар:

/?p=476