Авлиёлар ва кароматлар ҳақида эътиқодимиз (1-қисм)
Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳ. 12 сафар (2009 м. 7 феврал)
Савол:
Авлиёлар кимлар, улар ҳақида Қуръони каримда ва ҳадисларда нима дейилган? Мен яшаб турган юртларда уларнинг бир вақтнинг ўзида бир неча жойда дарс берганликлари, ойга чиқиб намоз ўқиб тушишлари ҳақида гапиришади. Буларга ишониш ёки ишонмасликни ҳам билмай қолдим. Илтимос, шу мавзуда кенгроқ жавоб берсангиз.
Абу Муслим.
Жавоб:
Авлиёлар ва уларнинг кароматлари ҳақ эканига иймон келтириш Аҳли сунна вал-жамоа йўлининг эътиқод асосларидан саналади.
“Анбиёлар учун оят-мўжизалар, авлиёлар учун кароматлар борлиги ҳақдир. Аммо Иблис, Фиръавн ва Дажжол каби Аллоҳнинг душманларига берилган, хабарларда ривоят қилинган, бўлган ва энди бўладиган ишларни мўжиза ҳам, каромат ҳам деб айтмаймиз…”.
(Алфиқҳул-акбар).
• Авлиёлар ҳақидаги эътиқодимиз
• Авлиёлар кимлар?
• Валий сўзининг маъноси нима?
• Ом ва хос валийлик
• Валий ва набий орасидаги фарқ
• Раҳмон валийларидан шайтон валийларини қандай ажратамиз?
Podcast: Play in new window | Download