Тиббиёт масканларида маййитлар жасадларини ёриш хусусида
Савол: Мен тиббиёт университетида ўқийман… Исломда ўрганиш учун ўликнинг ичини очса, қирқса ёки шунга ўхшаш бирор иш қилса қандай бўлади? Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Жавоб: Тиббиёт университетларида талабаларга ўргатиш учун маййитни ёриш, ички аъзоларини олиб кўрсатиш жоиз экани ҳақида фатво ҳайъатлари ва уламоларнинг қарорлари, фатволари мавжуд. Шу билан бир вақтнинг ўзида олимлар бундай амалиётнинг Ислом дини доирасидаги қоида ва одобларини ҳам баён қилишган. Ана шундай ҳужжатлардан бири Ислом Олами Уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академиясининг 10 даврасида (1987 йил 17-21 октябр) қабул қилинган 1 рақамли қарордир. Қуйида шу қарорнинг арабча матни ва унинг таржимасини келтирамиз.
* * *
المجمع الفقهي الإسلامي (رابطة العالم الإسلامي).
بشـأن موضـوع (تشريح جثث المــوتى).
الحمد لله وحده، والصلاة والسلام على من لا نبي بعده، سيدنا محمد وعلى آله وصحبه وسلم. وبعد: فإن مجلس المجمع الفقهي الإسلامي، برابطة العالم الإسلامي، في دورته العاشرة المنعقدة في مكة المكرمة، في الفترة من يوم السبت 24صفر 1408هـ الموافق 17 أكتوبر 1987م إلى يوم الأربعاء 28 صفر 1408هـ الموافق 21 أكتوبر 1987م قد نظر في موضوع (تشريح جثث الموتى). وبعد مناقشته، وتداول الرأي فيه، أصدر القرار التالي:
بناء على الضرورات التي دعت إلى تشريح جثث الموتى، والتي يصير بها التشريح مصلحة تربو على مفسدة انتهاك كرامة الإنسان الميت. قرر مجلس المجمع الفقهي التابع لرابطة العالم الإسلامي ما يلي:
أولاً: يجوز تشريح جثث الموتى، لأحد الأغراض التالية:
( أ ) التحقيق في دعوى جنائية، لمعرفة أسباب الموت، أو الجريمة المرتكبة، وذلك عندما يُشْكل على القاضي معرفة أسباب الوفاة، ويتبين أن التشريح هو السبيل لمعرفة هذه الأسباب.
(ب) التحقق من الأمراض التي تستدعي التشريح، ليتخذ على ضوئه الاحتياطات الواقية، والعلاجات المناسبة لتلك الأمراض.
(ج) تعليم الطب وتعلمه، كما هو الحال في كليات الطب.
ثانيًا: في التشريح لغرض التعليم تراعى القيود التالية:
(أ) إذا كانت الجثة لشخص معلوم، يشترط أن يكون قد أذن هو قبل موته بتشريح جثته، أو أن يأذن بذلك ورثته بعد موته، ولا ينبغي تشريح جثة معصوم الدم إلا عند الضرورة.
(ب) يجب أن يقتصر في التشريح على قدر الضرورة، كيلا يعبث بجثث الموتى.
(ج) جثث النساء لا يجوز أن يتولى تشريحها غير الطبيبات، إلا إذا لم يوجدن.
ثالثًا: يجب في جميع الأحوال دفن جميع أجزاء الجثة المشرحة. وصلى الله على سيدنا محمد، وعلى آله وصحبه وسلم تسليمًا كثيرًا. والحمد لله رب العالمين.
* * *
Ислом Фиқҳи Академияси (Ислом Олами Уюшмаси)
Ўликларнинг жасадларини очиш хусусида
Ягона Аллоҳга ҳамдлар, ўзидан сўнг бирор пайғамбар бўлмаган саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг оилалари ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.
… Ўликларнинг жасадларини очишга бўлган заруратлардан келиб чиқиб ва жасадни очиш маййитнинг ҳурматини кетказишдан кўра устунроқ манфаатга эга бўладиган вазиятларни ҳисобга олган ҳолда Ислом Олами Уюшмасига тобе Ислом Фиқҳи Академияси қуйидагиларга қарор қилади:
Биринчидан. Ўликларнинг жасадларини очиш тубандаги мақсадлардан биронтасига кўра жоиз бўлади:
А) Жиноий ишларда ўлим ёки жиноят сабабларини аниқлаш учун; Бу қозининг вафот бўлиш сабабларини аниқлаши қийинлашган ва ўликни очиш шу сабабларни билишнинг ягона йўли экани аниқ бўлган пайтда бўлади.
Б) Эҳтиёт чораларини кўриш ва керакли муолажани белгилаш мақсадида очиб кўришни тақозо қиладиган касалликларни текшириш учун;
В) Тиббиёт факультетларида амалда бўлгани каби тиббиётни ўргатиш ва ўрганиш мақсадида;
Иккинчидан. Таълим мақсади билан очиш пайтида қуйидаги шартларга риоя қилиниши лозим:
А) Агар жасад маълум шахсники бўлса, унинг ўзи аввалдан танасини ёришга рухсат берган бўлиши ёки ўлимидан сўнг унинг ворислари рухсат берган бўлиши керак. Қони ҳимояланган одамнинг жасади заруратсиз очилиши мумкин эмас;
Б) Очишда зарурат миқдори қанча бўлса ўша чегара билан кифояланиш лозим, токи ўликлар жасади бемаънигарчилик воситасига айланмасин;
В) Аёллар жасадларини ёришга аёл врачлардан бошқалар қўл уриши жоиз эмас. Аёл врач топилмайдиган ҳолат бундан мустасно;
Учинчидан. Ҳамма ҳолатларда ҳам очилган жасаднинг барча аъзолари дафн қилиниши вожиб бўлади.
Саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг оилалари ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавотлари ва кўплаб саломлари ёғилсин. Оламлар Раббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.