Шариатда соч эктиришнинг ҳукми
Савол: Сиз ҳужжат билан гапирасиз, иншоаллоҳ. Тўкилган сочларни ўрнига соч эктирса бўладими? Бунга Шариат қандай жавоб беради? Лекин фақатгина тўкилгани учунгина, бошқа мақсадлар йўқ.
Ҳусниддин.
Жавоб: Аллоҳ ҳаммамизга доимо тўғриликни насиб этсин.
Тўкилган ёки бошқа сабаб билан ўсмай қолган сочни зарарсиз тиббий муолажа йўли билан ўстириш ёки соч эктиришни ҳозирги замон уламолари жоиз, деб айтишган. Бунга қуйидаги ҳадис ҳужжат қилиб келтирилади.
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ طَرَفَةَ أَنَّ جَدَّهُ عَرْفَجَةَ بْنَ أَسْعَدَ قُطِعَ أَنْفُهُ يَوْمَ الْكُلاَبِ فَاتَّخَذَ أَنْفًا مِنْ وَرِقٍ فَأَنْتَنَ عَلَيْهِ فَأَمَرَهُ النَّبِىُّ -صلى الله عليه وسلم- فَاتَّخَذَ أَنْفًا مِنْ ذَهَبٍ.
Абдурраҳмон бин Тарфадан ривоят. Унинг бобоси Арфажа бин Саъднинг бурни Кулоб жангида кесилиб кетган эди, у кумушдан бурун қилдириб олди. Кейин бурни сасиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга олтиндан бурун қилдириб олишни буюрдилар». (Абу Довуд).
Уламолар соч экиш Аллоҳ яратган хилқатга ўзгартириш киритиш эмас, балки айбдан халос бўлиш эканини баён қилишган.
Аммо ҳадисда ясама соч улаш мумкин эмаслиги айтилади. Чунки бу ёлғончилик саналади.
Соч эктириш ҳақидаги фатволарнинг арабча матнлари билан мана бу манзилларда танишиш мумкин.
http://www.islamweb.net/ver2/Fatwa/ShowFatwa.php?lang=A&Option=FatwaId&Id=3568