Намозда икки саждадан бирини унутиб қолдирса

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: Намозда биринчи ракаъатдаги икки сажданинг биринчиси адо қилиниб, иккинчиси унутиб қолдирилса, намозни адо қилиб бўлиниб эсга келса, буни қандай тўлдирилади? 

Абдураҳмон.

Жавоб: Агар икки ракъат намоз ўқиётган инсон биринчи ракъатдаги икки сажданинг бирини унутиб қолдирса ва бу хатоси намозни адо қилиб, салом бергандан сўнг дарҳол эсига келса, шу ҳолатда ўрнидан туриб яна бир ракъат ўқийди. Сўнг салом беришдан аввал ёки салом бергандан сўнг икки марта саждаи саҳв қилади.

Агар саждани унутиб қолдиргани намоздан салом бергач, намоздан ташқаридаги ҳаракатларни содир этгандан сўнг эсига келса, намозни бошқатдан ўқийди.