Аввалда эшитилмаган одат
Савол: Бизни қийнаётган бир савол билан мурожаат қилаяпмиз. Бу саволни беришга олдин жуда уялдик, аммо келишмовчиликлар катталашиб кетгандан сўнг беришга мажбур бўлдик…
Жаъфар.
Жавоб: Бу савол эр ва аёл ўртасидаги жинсий мулоқот кўриниши ҳақида бўлиб, бир неча бор ҳар хил одамлар томонидан сўралган. Биз жавобларни ҳар сафар савол эгаларининг ўзларига юбориш билан кифояланар эдик. Аммо такрор сўралгани учун саҳифа орқали жавоб беришни лозим деб билдик.
Бу масала хусусида шайх Абдуллоҳ бин Жибрин раҳимаҳуллоҳдан сўралганда у киши жумладан, қуйидаги жавобни берганлар:
ولا شك أن الذي أباحه الله هو الاستمتاع بالوطء الحلال، فأما مسُّ العورة بالفم أو تقبيلها أو امتصاص أحد الزوجين فرج الآخر فإن هذا من المُنكرات في الطباع ومما تنفر منه النفس، ولهذا لم يرد ذكره في أغلب المُؤلفات التي تتكلم عن العشرة بين الزوجين، فنرى أن هذا الامتصاص أو تقبيل الفرج من المُنكر والمكروه، لكنا لا نتجرأ على الجزم بحرمته…
ننصح أن يصون الإنسان نفسه عن هذه العادات السيئة، وكان بعض الناصحين يقول لبعض من ينصحه: إياك والنظر إلى الفرج ؛ فإنه يخطف الأبصار. وذكر ابن القيم في زاد المعاد أربعة تُوهن البصر: (النظر إلى القذر، وإلى المصلوب، وإلى فرج المرأة، والقعود مُستدبر القبلة)، هذا ما ظهر لي. والله أعلم.
«Шубҳасиз, Аллоҳ рухсат берган иш ҳалол йўл билан қўшилишдир. Аммо авратни оғиз билан ялаш ёки ўпиш… инсонлар табиатидаги ярамас ишлардан ва кўнгил жирканадиган одатлардандир. Шунинг учун эр-хотин орасидаги муомала ҳақида баён қиладиган кўп асарларда бунинг зикри келмаган. Бизнингча фаржни сўриш ёки ўпиш мункар ва макруҳ ишлардан. Локин ҳаром деб жазм қилишга журъат эта олмаймиз…
Биз инсонга ўзини бундай ёмон одатлардан сақлашни тавсия қиламиз. Баъзилар бундай насиҳат қилишган: «Фаржга қарашдан сақлан, чунки у кўзни кўр қилиши мумкин». Ибнул Қаййим Зодулмаод китобида тўрт нарса кўзни заифлаштиради, деб айтганлар: «Ахлатга, осиб ўлдирилган одамга, аёл кишининг авратига қарамоқ ва Қиблага орқа қилиб ўлтирмоқ». Мен учун зоҳир бўлгани мана шу, валлоҳу аълам».
(http://ibn-jebreen.com/ftawa.php?view=vmasal&subid=5682&parent=3184)
Демак, саволда сўралган, кейинги замонларда айрим одамлар мубтало бўлган одат Ислом одобига хилоф саналади ва хулқи яхши бўлмаган одамларнинг сифатидан, деб қаралади. Айрим мутахассислар тиббиётда бундай амалиёт билан рак касаллиги орасида боғланиш борлиги исботланганини айтишади. Бу ҳақда мана бу манзиллардан қўшимча маълумот олиш мумкин:
http://news.bbc.co.uk/1/hi/health/3485158.stm
http://www.rdoc.org.uk/hpv.html
http://www.abc.net.au/science/news/stories/s1053862.htm
Аллоҳдан барча инсонларга ҳидоят сўраймиз.