Меҳмонлардан табриклар

Бўлимлар: Табриклар

Ийдул-Фитр
1431 ҳ. (2010 м.)

Ассалому алайкум, устоз. Мен сизни қалбимдан Ийди Рамазон билан муборакбод этаман. Сизга узоқ умр, келажакда мусулмонлар учун бундан ҳам кўпроқ Ислом хизматида бўлишингизни Аллоҳдан сўраб қоламан. Илоҳим танангиз соғ, бошингиз омон бўлсин… Илтимос, устоз ҳайит кунингизда Аллоҳимизга бутун мусулмонларга ва Ўзбекистон мусулмонларига дуо қилаётганингизда шахсан мен Муҳиддин учун ҳам дуо қилинг. Яъни, иймоним баққувват, Аллоҳим учун муҳаббатим бундан-да кўпроқ бўлсин. Аллоҳим менга ҳазрат Алидек баққуват, шайх Обид қори акадек олим фарзанд ато қилсин, омин. Дуо учун аввалдан чексиз катта раҳмат. Илоҳим, сизга ва сиздай улуғ инсонларга ҳеч ёмонлик бўлмасин. Доим бизларга дуода юринглар.

Соғинч ва ҳурмат билан Муҳиддин.

***

… Бу дунёда ҳамма нарсанинг ниҳояси бўлгандай мўмин мусулмонлар учун ҳам бу қутлуғ ой ниҳоясига етди. Аллоҳ таоло муборак ойда тутган рўзаларимизни даргоҳида қабул, дуоларимизни ижобат қилсин. Барча мўмин-мусулмон биродарларни ҳайит билан табриклайман. Аллоҳ таоло барчаларини ўз паноҳида асрасин. Устоз тани жонингиз соғ-саломат бўлсин. Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух.

Анвар.

***

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Улуғ айём ИЙДИ РАМАЗОН билан сизларни чин қалбдан табриклайман. Оилангизга тинчлик-ҳотиржамлик тилайман. Яратгандан сизларга ҳикматли илм, фойдали ҳаёт, барча эзгу ва пок тилакларни сўрайман. Келаси Рамазон ойларига тинчлик ва қалбларимизнинг ҳотиржамлиги билан етиб келишни яратган Роббимдан сўраб қоламан. ИЙДИ РАМАЗОН БАРЧА МЎМИНЛАРГА МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Дилором.

***

Ассаламу алайкум, биродар ака-укалар ва опа-сингиллар. Барчангизни бу муборак Рамазон Ҳайити билан табриклайман. Аллоҳдан барчамизга соғлик-саломатлик, хайрли ишларда ғайрат ва қувват, иймон саломатлигини тилайман. Ўзи бизларни тўғри йўлда бардавом этиб, мусулмонларнинг бирлашиши ва бир куч булиб дунё майдонида ўз ўрнига эга бўлишини насиб этсин.

Обид қори акага, сайтни ташкил этганларга алоҳида ташаккур. Чунки ушбу сайтдаги маълумотлардан кўнглим таскин топади.

Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Омин.

Муслима.

 ***

Ассалому алайкум, муҳтарам Қори ҳазратлари. Биз бир гуруҳ ёшлар Сизни, Сиз орқали Швециядаги мусулмон биродарларимизни Ийд Рамазон ҳайити муносабати билан чин дилдан қутлаймиз. Аллоҳим барчамизнинг қилган ибодатларимизни даргоҳида қабул этсин ва дуоларимизни ижобат айласин. Сизнинг дин йўлида қилаётган эзгу ишларингиз ажрини мўл-кўл қилиб берсин. Аллоҳимдан Ўзбекистонимизда ҳам тез кунларда Ислом ғалаба қилишини, мусулмонлар хотиржам ибодат қилиб, тинч ва фаровон яшашларини, дин йўлида озор чекаётган маҳбуслар озод бўлишини, Раббим халқимиз устидан Раҳмат ва Мағфират ва Барокот ёғдириб, иймонда басаломат қилишини, сиздек илм эгалари яна бизларни Ислом билимларидан баҳраманд қилишларини, сизни юртимизга қайтаришини тилаб дуодамиз. Яна бир бор Ийд Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Салтанат.