Фитр садақасининг қийматини берса бўладими?

Бўлимлар: Фитр садақаси

 Савол: Фитр садақасининг қийматини бeрса бўладими? Биз тарафларда 1 кг 600 грамм берилади, шу жоизми?

Фазлиддин.

Жавоб:

ذَهَبَ الْمَالِكِيَّةُ وَالشَّافِعِيَّةُ وَالْحَنَابِلَةُ إِلَى أَنَّهُ لاَ يَجُوزُ دَفْعُ الْقِيمَةِ ، لأَِنَّهُ لَمْ يَرِدْ نَصٌّ بِذَلِكَ ، وَلأَِنَّ الْقِيمَةَ فِي حُقُوقِ النَّاسِ لاَ تَجُوزُ إِلاَّ عَنْ تَرَاضٍ مِنْهُمْ ، وَلَيْسَ لِصَدَقَةِ الْفِطْرِ مَالِكٌ مُعَيَّنٌ حَتَّى يَجُوزَ رِضَاهُ أَوْ إبْرَاؤُه.ُ

 وَذَهَبَ الْحَنَفِيَّةُ إِلَى أَنَّهُ يَجُوزُ دَفْعُ الْقِيمَةِ فِي صَدَقَةِ الْفِطْرِ ، بَل هُوَ أَوْلَى لِيَتَيَسَّرَ لِلْفَقِيرِ أَنْ يَشْتَرِيَ أَيَّ شَيْءٍ يُرِيدُهُ فِي يَوْمِ الْعِيدِ ؛ لأَِنَّهُ قَدْ لاَ يَكُونُ مُحْتَاجًا إِلَى الْحُبُوبِ بَل هُوَ مُحْتَاجٌ إِلَى مَلاَبِسَ ، أَوْ لَحْمٍ أَوْ غَيْرِ ذَلِكَ ، فَإِعْطَاؤُهُ الْحُبُوبَ ، يَضْطَرُّهُ إِلَى أَنْ يَطُوفَ بِالشَّوَارِعِ لِيَجِدَ مَنْ يَشْتَرِي مِنْهُ الْحُبُوبَ ، وَقَدْ يَبِيعُهَا بِثَمَنٍ بَخْسٍ أَقَل مِنْ قِيمَتِهَا الْحَقِيقِيَّةِ ، هَذَا كُلُّهُ فِي حَالَةِ الْيُسْرِ ، وَوُجُودِ الْحُبُوبِ بِكَثْرَةٍ فِي الأَْسْوَاقِ ، أَمَّا فِي حَالَةِ الشِّدَّةِ وَقِلَّةِ الْحُبُوبِ فِي الأَْسْوَاقِ ، فَدَفْعُ الْعَيْنِ أَوْلَى مِنَ الْقِيمَةِ مُرَاعَاةً لِمَصْلَحَةِ الْفَقِيرِ. (الموسوعة الفقهية الكويتية – (23 / 345).

«Моликий, шофеий ва ҳанбалийлар фитрнинг қийматини бериш жойиз эмас, дейишган. Чунки бу ҳақда ҳужжат келмаган ва одамларнинг ҳаққи масаласида қийматни тўлаш фақат ўзаро розилик асосидагина жойиз бўлади. Фитр садақасининг муайян эгаси йўқки, унинг розилигини олиб бўлса.

Ҳанафийлар эса фитр қийматини бериш жойиз, балки авло ҳам, дейишган. Чунки фақир ийд куни ўзи истаган нарсасини сотиб олиши мумкин бўлсин. Эҳтимол у дон-дунга эмас, кийим, гўшт ёки бошқа нарсага муҳтождир… Буларнинг ҳаммаси фаровонлик пайтида ва бозорларда донлар сероб бўлган вақтидадир. Аммо қийинчилик пайтида ва бозорда донлар камайиб кетган пайтларда фақирнинг манфаатидан келиб чиқиб, қийматни эмас, айни маҳсулотни бериш афзалдир.»  (Ал-мавсуа – 23/345).  

Бу айтилганларга кўра фитрнинг қийматини эмас, балки маҳсулотнинг айнини бериш ихтилофсиз ва тўғрироқ амалдир. Шунда Расулуллоҳнинг суннатлари чиройли адо этилган бўлади, иншоаллоҳ. Аммо жойларда шароит тақозоси билан қийматини беришаётган экан, Аллоҳ таолодан қабул қилишини сўраймиз.