Мусулмонлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни билишлари керак
Ассалому алайкум, устоз! Азиз биродарлар! 2010 йил 27 август куни бир қувончли хабар шоҳиди бўлдик. Ўзбекистонда www.adolat.net ҳуқуқий портали иш фаолиятини бошлади. Сайт мутасаддилари олий маълумотли, юқори малакали юрист йигитлардан иборат. Улар ўзлари ҳақида шундай маълумот беришади:
«Биз – бир гуруҳ малакали юристлар ҳамкорликда Adolat.Net ҳуқуқий порталини очишга қарор қилдик. Мақсадимиз Ўзбекистонда адолат ва қонун устиворлигини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшиш, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож инсонларга бепул юридик хизмат кўрсатиш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳуқуқий-норматив ҳужжатлари жамланмасини яратишдан иборат…»
Сайт орқали истаган киши ўз саволини бериш ва тез фурсатларда жавоб олиш имкониятига эга. Мен бу сайтга кириб кўрганимда кўпгина саволларга берилган жавобларни ўқиб хурсанд бўлдим. Саволларнинг аксари диний масалаларда берилган, яъни ўқиш ва иш жойларида ҳижобда юриш, ҳижобли қизлар абитурент бўла оладими ва шунга ўхшаш ҳуқуқий саволлар. Бу саволларга қонун ҳужжатлари асосида батафсил жавоблар берилган.
Бу янгиликни айтишдан мақсадим, биз мусулмонлар, қолаверса чет элларда юрган биродарларимиз Ўзбекистон ичидаги гарчи амал қилинмаётган бўлсада, қонун ҳужжатларини билиб олишлари, ўз ҳақ ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўрганишлари учун келтирдим.
Сайт муаллифлари ҳақиқатда савобли ишга қўл уришибди. Мен барча биродарларимизга мазкур сайтдан унумли фойдаланишларини маслаҳат бераман.
Мухтарам Ислом Овози таҳририяти, мазкур хабарни сайтда эълон қилсангизлар. Шоядки мусулмон биродарларга фойдали бўлар, иншоаллоҳ.
Эътибор ва кўмакларингиз учун ташаккур!
Умиджон, 2010 йил
.
Таҳририятдан:
Ўзбекистон мусулмонларининг аянчли ва оғир ҳолатлари, ҳижоб ёки рўмол ўраган аёллар устидаги таҳқир ва камситишлар, маҳбус мусулмонлар устида давом этаётган даҳшатли қийноқлар фақат бир гуруҳ юристларнинг холис маслаҳатлари билан ўнгланмаслиги ҳаммамизга маълум. Ҳолбуки, ноқонуний ҳибсга олинганларга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилинадиган адвокатлар қўлларидан ҳеч нима келмаслигини, шафқатсиз терговчилар уларни инсон ўрнида кўрмаслигини, вақти келса, адвокатни маҳбусга қўшиб ҳақорат қилишини, истаса ҳайдаб солишини айтиб хафа бўлишлари оддий ҳолга айланган. Ўзбекистонда ҳимоячининг ўзи – агар МХХ ёки ИИВга хизмат қилмаётган бўлса – ҳимояга муҳтож. Шундай экан, ҳуқуқий йўл билан бирор натижага эришиш амри маҳол. Аммо мусулмонлар нимадир қилишлари керак–ку. Аллоҳ ва Расулуллоҳ қўл қовуштириб ўтиришга буюришмаган. Зулмни тўхтатиш учун қўлдан келадиган ҳамма чораларни ишга солиш, золим ва кофирлардан иборат Аллоҳнинг душманларига қарши мумкин бўлган барча воситалар билан курашмоқ, мазлумларни ҳибсдан ва ўлимдан қутқариш учун ҳаракат қилмоқ ҳар бир мусулмоннинг зиммасида фарздир. Бу фарзни ким қандай бажараяпти? Биз нима иш қилаяпмиз? Озгина бўлса ҳам шу ҳақда фикр юритаяпмизми, ташвиш чекаяпмизми, ҳаракат қилаяпмизми?
عَنْ أَبِى ذَرٍّ قَالَ قَالَ لِىَ النَّبِىُّ صلى الله عليه وسلم: «لاَ تَحْقِرَنَّ مِنَ الْمَعْرُوفِ شَيْئًا وَلَوْ أَنْ تَلْقَى أَخَاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ». (رواه مسلم).
Абу Зардан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга дедилар: «Яхшиликдан озгина нарсани ҳам – майли, гарчи у биродарингнинг юзига очиқ чеҳра билан қараш бўлсин – кам санама!» (Муслим ривоятлари).
عن جابر بن عبد الله قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: «كُلُّ مَعْرُوفٍ صَدَقَةٌ وَإِنَّ مِنَ الْمَعْرُوفِ أنْ تَلْقَى أَخاكَ بِوَجْهٍ طَلْقٍ وَأَنْ تُفْرِغَ مِنْ دَلْوِكَ فِي إِناءِ أَخِيكَ. (رواه الترمذي، الألباني: صحيح).
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бир яхшилик садақадир. Биродарингнинг юзига очиқ чеҳра билан боқишинг ва челагингдан биродарингнинг идишига сув қуйиб беришинг ҳам яхшилик саналади». (Термизий ривоятлари, Албоний: саҳиҳ).
Аллоҳдан юртимиз мусулмонларига озодлик беришини, мазлумлар ҳаққини ҳимоя қилишда бизнинг ҳам ҳиссамиз қўшилишини насиб этишини сўраймиз. Яхши ният билан озгина бўлса ҳам мазлумларга фойда етказишга интилаётганлар учун ажр-савоблар ва нусратлар ёғилсин.