Қурилаётган уй учун закот бериладими?

Бўлимлар: 04. Закот

Савол: Қурилаётган уйдан закот бериладими? Жавобингиз учун раҳмат.

Нурбек.

Жавоб: Уй агар ўзи ёки оила аъзоларининг яшаши учун қурилаётган бўлса, бу уйдан закот берилмайди. Агар уй қуришдан мақсад уни сотиб, фойда кўриш бўлса, ундан закот чиқарилади.