Пулни банд қилиб қўйиш учун олинган уйдан закот бериладими?
Савол: Бой одамлар пул қадрсизланиб кетмаслиги учун пулини банд қилиб қўйиш мақсадида уй-жойлар олиб қўйган бўлса, шундан закот бериладими?
Ш.
Жавоб: Маълумки закот эҳтиёжларидан ортган нақд пулдан ёки тижорат нияти бўлган молдан берилади. Молнинг тури ҳар хил бўлиши мумкин.
وَسَوَاءٌ كان مَالُ التِّجَارَةِ عُرُوضًا أو عَقَارًا أو شيئا مِمَّا يُكَالُ أو يُوزَنُ لِأَنَّ الْوُجُوبَ في أَمْوَالِ التِّجَارَةِ تَعَلَّقَ بِالْمَعْنَى وهو الْمَالِيَّةُ وَالْقِيمَةُ وَهَذِهِ الْأَمْوَالُ كُلُّهَا في هذا الْمَعْنَى جِنْسٌ وَاحِدٌ. (بدائع الصنائع – (2 / 20).
«Тижорат моли буюмлар бўладими, кўчмас мулк бўладими ёки ўлчанадиган, тортиладиган нарса бўладими, ҳаммаси баробардир. Чунки тижорат молидан закот беришнинг вожиблиги моллик ва қийматга эгалик жиҳатидандир. Саналган турдаги молларнинг ҳаммасида шу мазмун мавжуд». (Бадоеъ-ус-санонеъ – 2/20).
Пулни банд қилиш учун сотиб олинган уйга келсак, келтирилган тарифга кўра у ҳам тижорат моли сифатида ҳисоб қилишга лаёқатли мулкдир. Энди унда тижорат нияти бор ёки йўқлигига қараб закот масаласи ҳал бўлади. Уламолар кўчмас мулкни олаётганда агар ундан фақат ўзи истиқомат қилишни ёки ижарага бериб фойда кўришни ният қилган бўлса, мулкнинг таннархидан закот вожиб бўлмаслигини айтишади. Аммо ер ёки уй-жойни баҳоси кўтарилса, бир неча йилдан кейин бўлса ҳам сотиб, фойда кўрарман, деган ният билан олган бўлса, бу мулк тижорат молига айланган бўлади ва ундан закот бериш вожибдир, дейишган.
رابعاً: شراء الأرض لحفظ المال ونيّة التجارة في المستقبل والانتظار إلى وقت ارتفاع الأسعار…
… يجب عليه أن يزكي قيمة هذه الأراضي كل حول عند الجمهور خلافاً لفقهاء المالكية الذين لا يوجبون الزكاة على المحتكر كل حول بل تجب عندهم الزكاة مرة واحدة عند بيع الأرض.
http://islamtoday.net/bohooth/artshow-86-129214.htm
«Пулни сақлаб туриш ва келажакда тижорат қилиш нияти билан ер сотиб олиб, нархлар кўтарилишини кутиш… Моликийлар мустасно жумҳур уламолар наздида бу ернинг қийматидан ҳар йили закот беради…» (Манба: Исломулявм саҳифаси).