Вақт кирмасдан аввал оғиз ёпишнинг эътибори йўқ

Савол: Агар киши фарз рўзага ният қилиб оғзини ёпсаю, кейин бир оз ўтиб хали саҳар тугамасдан яна оғзини очиб, у бу нарса еб яна қайтадан ёпса, бу ишининг ҳукми қандай бўлади?

У.

Жавоб: Аллоҳ таоло ибодатларингизни қабул айласин.

Рўза тутиш тонг отишдан бошланади. Аллоҳ таоло айтган:

{… وَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ… } (البقرة-187).

«То тун қоронғулигидан тонг ёруғи ажралгани сизларга маълум бўлмагунча енгиз, ичингиз. Сўнг то тун бошлангунга қадар рўзани давом эттиринг». (Бақара, 187).

Шундай экан, тонг бошланмасдан аввал оғиз ёпишнинг маъноси йўқ ва тонг бошлангунча ўтган вақт учун савоб ёзилмайди. Бу вақт ичида хоҳлаганча еб-ичиш мумкин.