“Икки бузғунчилик” ҳақидаги оятнинг маъноси нима?

Савол: Ҳозир Ғазода бўлаётган ноҳақлик ҳаммамизни нафратимизни ошираяпти. Фаластинлик биродарларимизга Aллоҳ сабр берсин. Яҳудийларга Аллоҳ ўзи кифоя қилсин, омин.

Исро сурасининг 4 – оятида «Сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар» дейилган.

Ҳозирги Ғазода бўлаётган ноҳақлик шу икки марта бузғунчиликнинг бири эмасмикан, деган бир ожиз фикримиз бор эди.

Ёки яҳудийларнинг икки марта бузғунчиликлари тарихда бўлиб ўтганми?

Илтимос шу саволимизга ойдинлик киритиб берсангиз. Раҳмат. Оллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин. Омин.

Абдуллоҳ.

Жавоб: Дарҳақиқат, Исро сурасининг 4-8 оятларида Аллоҳ таоло Бану Исроил ҳақида ҳикоя қилади…

وَقَضَيْنَا إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ فِي الْكِتَابِ لَتُفْسِدُنَّ فِي الْأَرْضِ مَرَّتَيْنِ وَلَتَعْلُنَّ عُلُوًّا كَبِيرًا

“Биз Китобда Бану Исроилга: “Сизлар шубҳасиз, ерда икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва мислсиз зулмга берилурсизлар”, деб хабар қилдик”…