Унутган ҳолда аёли билан қўшилган кишининг рўзаси
Шайх Обидхон қори, Швеция
1431 ҳ. 12 рамазон (2010 м. 22 август)
Савол:
Қасдсиз, унутиб еб-ичиш рўзани бузмаганидек, қасдсиз, ҳақиқатда унутиб аёли билан қўшилган киши рўзасининг ҳукми нима бўлади?
Абдуллоҳ.
Жавоб:
Бу масала саволда сўралганидек равишда амалда содир бўлиши эҳтимолдан ниҳоятда узоқ. Чунки бирининг эсидан чиқса, иккинчиси эслатиши керак. Аммо ўзини тия олмасдан шундай гуноҳга қадам босган одам ҳақида ҳадис мавжуд. Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилган мазкур ҳадисда Расулуллоҳ Рамазон кунида аёли билан қўшилган одамга 60 кун рўза тутиш, агар бунинг иложи бўлмаса, бир қул озод қилиш, буни ҳам қила олмаса, 60та мискиннинг қорнини тўйғазиш ҳақида гапирганлар.
Жумҳур фуқаҳолар унутиб ёки билмай хато иш қилиб қўйган одамга гуноҳ ёзилмаслиги ҳақидаги ҳадис ва эсида йўқ ҳолда еб- ичган одамнинг рўзаси очилмаслиги ҳақидаги ҳадисларга кўра рўза экани эсида йўқ ҳолда аёли билан қўшилган одамнинг рўзаси очилмайди, дейишган.
فَإِنْ أَكَلَ الصَّائِمُ أو شَرِبَ أو جَامَعَ نَاسِيًا … لم يُفْطِرْ. (تبيين الحقائق – (1 / 322).
«Агар рўзадор киши рўзалиги эсида йўқ ҳолда еса ёки ичса ё жинсий алоқа қилса… рўза очилмайди». (Табйийнул-ҳақоиқ, 1/322).
Аммо моликийлар ва бир ривоятда ҳанбалийлар бундай одамнинг рўзаси бузилади, дейишади. Уларнинг ҳужжатларини мана бу сўзларда ифодалаш мумкин:
السؤال: ما حكم من جامع ناسياً؟
الجواب: من جامع ناسياً فيه خلاف بين أهل العلم: منهم من ألحقه بالأكل والشرب ناسياً، وقال: إنه لا كفارة عليه، ولا قضاء عليه. وبعض أهل العلم يقول: إن الجماع يختلف عن الأكل والشرب؛ لأن الجماع يكون من طرفين، وإذا نسي أحدهما يذكره الآخر، وأما الأكل فإنه ليس فيه إلا طرف واحد يجد طعاماً فيأكله، وليس عنده أحد. وأيضاً الرسول صلى الله عليه وسلم لما جاءه الرجل وقال: هلكت، ما سأله: أنت متعمد أم ناس؟ بعض أهل العلم قال بأن عليه الكفارة؛ لأن الرسول ما استفصل. والذي يبدو أن فيه الكفارة؛ لأنه يختلف عن الأكل والشرب. …… عبد المحسن العباد
http://audio.islamweb.net/audio/index.php?page=FullContent&audioid=172001#172026
«Эсида йўқ ҳолда жинсий алоқа қилган одамнинг масаласида аҳли илмлар орасида ҳар хил қарашлар бор… Баъзи аҳли илмлар айтишадики, «жимоъ» (жинсий алоқа – тарж.) емоқ–ичмоқдан фарқ қилади, чунки «жимоъ» икки томондан содир бўлади, бири эсидан чиқарса, иккинчиси эсига солади. Аммо еб–ичиш эса фақат бир тарафдан содир этилади. Инсон олдида ҳеч ким йўқ ҳолда овқатланиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб, «Ҳалок бўлдим», деган кишидан: «Сен билиб туриб, қасддан шу ишни қилдингми ёки эсингда йўқмиди?» – деб сўрамадилар. Шунинг учун баъзи олимлар бундай одамнинг зиммасига каффорат лозим, деганлар. Кўринишидан, унга каффорат лозим. Чунки бу ишнинг емоқ–ичмоқдан фарқи бор… » (islamweb.net саҳифаси, Абдулмуҳсин Аббод).
Рамазоннинг кундузида эсида йўқ ҳолда шундай ишни қилган бўлса, рўзаси бузилмаслиги назарий жиҳатдан тўғри ҳукм. Аммо рўза эканини икки киши баб-баробар эсидан чиқариши ҳақиқатан ҳам амалда содир бўлиши қийин масала.
Аллоҳ таоло ҳаммамизга Рамазон ойининг ҳурматини сақлашни, рўза ҳаққини чиройли адо этишни, ажр ва савобларни нуқсонсиз қўлга киритишни насиб этсин.
Мавзуга оид савол-жавоблар:
* Рўзада аёлини ўпиш ёки қучоқлаш ҳукми
* Рўзада маний ва мазий келишининг ҳукми
* Рўза тутган ҳолда маний келишига йўл қўйса