Рўзаси бузилган одам бемалол овқат еяверадими?
Савол: Истимно рўзани бузса, кейин овқат еяверадими?
Мўмин.
Жавоб: Истимно билан рўзасини очган одам «Энди барибир оғзим очилди», деб овқат еявериши мумкин эмас. Чунки рўзани қассдан очган одам то ифтор пайти бўлгунча рўзадорлар билан бир хилда ўзини тийиши вожиб экани айтилган.
فَكُلُّ من كان له عُذْرٌ في صَوْمِ رَمَضَانَ في أَوَّلِ النَّهَارِ مَانِعٌ من الْوُجُوبِ أو مُبِيحٌ لِلْفِطْرِ ثُمَّ زَالَ عُذْرُهُ وَصَارَ بِحَالٍ لو كان عليه في أَوَّلِ النَّهَارِ لَوَجَبَ عليه الصَّوْمُ وَلَا يُبَاحُ له الْفِطْرُ كَالصَّبِيِّ إذَا بَلَغَ في بَعْضِ النَّهَارِ وَأَسْلَمَ الْكَافِرُ وَأَفَاقَ الْمَجْنُونُ وَطَهُرَتْ الْحَائِضُ وَقَدِمَ الْمُسَافِرُ مع قِيَامِ الْأَهْلِيَّةِ يَجِبُ عليه إمْسَاكُ بَقِيَّةِ الْيَوْمِ وَكَذَا من وَجَبَ عليه الصَّوْمُ في أَوَّلِ النَّهَارِ لِوُجُودِ سَبَبِ الْوُجُوبِ وَالْأَهْلِيَّةِ ثُمَّ تَعَذَّرَ عليه الْمُضِيُّ فيه بِأَنْ أَفْطَرَ مُتَعَمِّدًا… وَلَنَا ما رُوِيَ عن النبي صلى اللَّهُ عليه وسلم أَنَّهُ قال في يَوْمِ عَاشُورَاءَ ألا من أَكَلَ فَلَا يَأْكُلَنَّ بَقِيَّةَ يَوْمِهِ. بدائع الصنائع – (2 / 102).
«Рамазон кунининг бошида рўзани очишга рухсат берадиган сабаб мавжуд бўлиб кейин шу узри йўқ бўлса… масалан бола балоғатга етса, кофир мусулмон бўлса, ақлдан озган ўзига келса, ҳайзли аёл покланса, мусофир уйига қайтса, куннинг қолган қисмида (рўзани очувчи нарсалардан) тийилиши вожиб бўлади. … Қасддан рўзани очиб юборган одам ҳам шундай. Бизнинг далилимиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисдир. У зот Ошуро куни дедилар: «Қаранг, ким овқат еган бўлса, кунининг қолган қисмида ейишдан тўхтасин». (Бадоеус-саноеъ, 2/103).
» يجوز له أن يأكل ويشرب ؛ لأنه أفطر بعذر شرعي ، وإذا أفطر بعذر شرعي فقد زالت حرمة اليوم في حقه ، وصار له أن يأكل ويشرب ، بخلاف الرجل الذي أفطر في نهار رمضان بدون عذر ، فإنا نلزمه بالإمساك ، وإن كان يلزمه القضاء ، فيجب التنبه للفرق بين هاتين المسألتين «. (مجموع فتاوى الشيخ ابن عثيمين 19 / السؤال رقم 60 ).
«Унга (узр билан рўзани очган одамга – тарж.) еб–ичиш жоиз. Чунки у шаръий узр билан оғзини очган… Рамазон кунида узрсиз рўзасини бузган одам учун эса бунинг тескариси. Биз унга – кейин қазо тутиб бериши вожиб бўлса ҳам – ҳозир еб–ичишдан тийилиш лозим деб айтамиз…» (Шайх Ибн Усаймин, Фатволар тўплами, 19 ж. 60 савол).
Демак, қасддан ёки хато билан рўзани очган одам рўзани зоҳиран давом эттиради ва кейин шу куни учун қазо рўза тутади. Аммо касаллик, кексалик, мусофирлик каби узрли сабаб билан рўза тута олмаган одам ёки ҳайз туфайли рўзаси очилган аёл бундан мустасно. Улар рўзадорлар назаридан панада овқатланаверадилар.
Истимно ҳақида шуни қўшимча қилиш лозимки, бундай амал Рамазондан бошқа пайтда ҳам гуноҳ саналади. Рамазон ичида эса гуноҳлиги яна ҳам қаттиқлашади.
Аллоҳдан барча мусулмонларга, айниқса ёшларга ҳидоят, сабр ва ажрлар тилаймиз.
Podcast: Play in new window | Download