Кўз ёши оғизга кирса рўзани бузадими?
Савол: Дуо қилаётиб кўздан ёш чиқсаю шу ёшни тилингизда сезсангиз, рўза очиладими?
Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
Фозил.
Жавоб: Динингиз қоидаларини билишга бўлган қизиқишингиз учун Аллоҳ сизга ажр ва ёрдамлар ато қилсин.
Оғизга кирган кўз ёши агар оз миқдорда бўлса рўза очилмайди.
الدُّمُوعُ إذَا دَخَلَتْ فَمَ الصَّائِمِ إنْ كان قَلِيلًا كَالْقَطْرَةِ وَالْقَطْرَتَيْنِ أو نَحْوِهَا لَا يُفْسِدُ صَوْمَهُ وَإِنْ كان كَثِيرًا حتى وَجَدَ مُلُوحَتَهُ في جَمِيعِ فَمِهِ وَاجْتَمَعَ شَيْءٌ كَثِيرٌ فَابْتَلَعَهُ يُفْسِدُ صَوْمَهُ وَكَذَا عَرَقُ الْوَجْهِ إذَا دخل فَمَ الصَّائِمِ. (الفتاوى الهندية – (1 / 203).
«Оғизга кирган кўз ёшлари агар бир қатра ёки икки қатра миқдорича бўлса, унинг рўзасини бузмайди. Агар ёшнинг шўрлиги оғизнинг ҳаммасида сезиладиган даражада кўп бўлса ва кўп ёш тўпланиб қолиб, уни ютиб юборса рўзаси фосид бўлади. Юздан оққан тер ҳам агар рўзадорнинг оғзига кирса, шу ҳукмдир». (Фатовойи ҳиндийя, 1/203).