Истимно рўзани бузади

Савол: «Онанизм» билан шуғулланиш рўзани синдирадими?

И.

Жавоб: Аллоҳ таоло ибодатларингизни қабул қилсин. Рамазон рўзаларини чиройли адо этишингизни муяссар айласин. Истимно («онанизм») рўзани синдиради.

أَمَّا إذَا أَنْزَلَ فَعَلَيْهِ الْقَضَاء.  (رد المحتار – (7 / 407).

«Агар ўз манийсини келтирса, унга қазо рўза тутиш вожиб бўлади». (Раддулмуҳтор, 7/407).

Рўза тутишдан кўзланган ҳикматлардан бири инсон нафсининг тарбияси, тақво ҳосил қилиш экан, инсон шаҳватини тийиши, Аллоҳ учун сабр қилиши керак бўлади. Зеро, Рамазон бизни сабр қилишга ўргатиш учун юборилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ «يَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ الصَّوْمُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ يَدَعُ شَهْوَتَهُ وَأَكْلَهُ وَشُرْبَهُ مِنْ أَجْلِي…» (رواه البخاري – (18 / 530).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла айтади: «Рўза Мен учундир, уни Мен Ўзим мукофотлайман. Банда шаҳватини, овқатини, ичимлигини Мен учун тарк этади…» (Бухорий).

Сизга ва барча ёшларга Аллоҳ таолонинг ибодатида сабрли бўлишингизни тилаб қоламиз.

Мавзуга оид савол-жавоблардан яна:

* Рўзада маний ва мазий келишининг ҳукми

* Рўза тутган ҳолда маний келишига йўл қўйса