Рўзада аёлини ўпиш ёки қучоқлаш ҳукми
Савол:
Рамазонда саҳарликдан кейин намозни ўқиб бўлиб, асосан кўпчлигимиз ухлаймиз. Шунда ўз аёлини қучоқлаган ҳолатда ётса бўладими ёки рўзамиз очилиб кетадими? Аёлимиздан узоқроқ турганимиз яхшими?
Аҳаджон.
Жавоб:
Рўза шартларидан бири ўз шаҳватини тийишдир. Ўзининг нафсини жиловлай олган одам рўза пайтида аёлини шаҳватсиз ўпиши ёки қучоқлаши жоиз. Аммо ўзини тия олмайдиган одам учун ножоиздир. Агар бу каби ҳаракатлар сабабли маний келса, рўза очилади. Шунинг учун уламолар бу икки ишнинг макруҳ эканини айтишган.
«وَنَقَل الطَّحَاوِيُّ وَابْنُ عَابِدِينَ عَدَمَ الْخِلاَفِ فِي كَرَاهَتِهَا…»
(الموسوعة الفقهية الكويتية : 28 / 69).
«Таҳовий ва Ибн Обидийн бу ишларнинг макруҳлигида ихтилоф йўқлигини нақл қилишган». (Ал-мавсуа, 28/69).
Шайх Обидхон қори, Швеция
1431 ҳ. 7 рамазон (2010 м. 17 август)
Алоқадор мавзулар:
- Рамазон ойида аёлига қайси пайтларда яқинлик қилса бўлади?
- Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар
- Рамазонга доир муфассал савол-жавоблар
- Оилавий масалалар
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•