Ҳосилдан ушр бериш тартиби
Менинг ушр ҳақида саволим бор эди. Иложи бўлса тезроқ жавоб берсалар, жуда хурсанд бўлардим. Аллоҳ Ўзи ажр-савобини берсин. Мен «бир ҳосиллик муддат»га ижарага ер олган эдим. Бу ерга 1 500 000 сўм тўлайдиган бўлдим ва яна 4 500 000 сўм ҳаражат қилдим. Кейин шу ердан 100 тонна ҳосил (сабзи) олдим. Ана шу ҳосилни муз ўрага солиб қўйиб баҳорда сотмоқчиман.
Менинг саволим:
Бу сабзига қачон ва қанча ушр берилади?
Шу сабзини сақлаб сотишимга шариат рухсат берадими?
Аллоҳ Ўз паноҳида сақласин ва Ўзи тўғри йўлдан адаштирмасин. Омин.
Абдулазиз.
Жавоб: Ушр калимаси арабча сўз бўлиб, ўндан бир деган маънони билдиради. Ушр деҳқончилик ва боғдорчилик маҳсулотларининг закоти. Яъни ҳосил йиғилган пайтда унинг ўндан бирини ёки ўндан бирнинг ярмини Аллоҳ учун шариат кўрсатган ерларга адо этиш фарз бўлади.
كُلُوا مِنْ ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ. الأنعام:141
“Экин мева берганда ундан енгиз ва йиғим-терим пайтида экиннинг ҳаққини беринг”. (Анъом, 141).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
« فِيمَا سَقَتِ الأَنْهَارُ وَالْغَيْمُ الْعُشُورُ وَفِيمَا سُقِىَ بِالسَّانِيَةِ نِصْفُ الْعُشْرِ ».
“Дарёлар ва булутлар суғорган ҳосилдан ушур берилади, туя билан суғорилган ҳосилдан ушрнинг ярми берилади”. (Муслим ривоятлари).
Демак, агар ҳосил ёмғир, сел, дарё, чашма, кўл сувлари каби ўзи оқиб келадиган сувлар билан суғориладиган бўлса ўндан бир, агар сувни ташиб келиб ёки сотиб олиб, меҳнат билан суғориладиган бўлса, ўндан бирнинг ярми, яъни ҳосилнинг йигирмадан бири миқдорда закот берилади.
Ушрнинг одатдаги закотдан фарқи шуки, бу ерда йил ўтиши шарт қилинмайди. Балки ҳосил йиғилган куни ушр чиқариш вожиб бўлади. Агар ер бир йилда бир неча марта ҳосил берса, шунча марта ушр берилади.
Шу айтилганларга кўра агар сиз 100 тонна сабзингизни ёмғир, сел, дарё, чашма сувлари каби ўзи оқиб келадиган сувлар билан қийинчиликларсиз суғорган бўлсангиз ўндан бир миқдор, яъни 10 тонна сабзини ушр қилиб берасиз. Агар ҳосилингизни кўп меҳнат билан суғорган бўлсангиз, масалан сувни сотиб олган бўлсангиз, ушрнинг ярми, яъни 100 тонна сабзидан 5 тоннасини чиқарасиз…
Podcast: Play in new window | Download