Абдусаид исми Ислом динида тақиқланганми ёки мумкинми?

Савол: Жиянимнинг исмини Абдусаид қўйишган эди, лекин бир киши бу бўлмайди, Муҳаммадсаид қилиш керак дебди. Шу ҳақда бир маълумот борми? Абдусаид исми Ислом динида тақиқланганми ёки мумкинми? Исм бутун умрга кетадиган нарса бўлгани учун ҳозирдан бир чора кўришни ўзимизга лозим деб билдик. Олдиндан раҳмат!

Фарруҳ.

Жавоб: Бу исм Абдусайид эмас, Абдуссаййид бўлса тўғри бўлади, валлоҳу аълам. Уламолар Аc-Саййид исмининг Аллоҳнинг исмлариданми («асмои ҳусно») ёки йўқми деган масалада турли хил фикрлар билдиришган. Қавлларнинг кучлисига кўра Аc-Саййид Аллоҳнинг исмларидан бири ва болага Абдуссаййид деб исм қўйиш жоиз.