Исломда ҳайит кунларида арвоҳларга Қуръон бағишлаш борми?
Бўлимлар: 25. Бидъат, хурофот
Савол: Ҳайит кунларида бизнинг халқда бир одат бор. Ҳар бир кишининг уйига кириб чиқишади ва ўтган арвоҳларнинг ҳақларига Қуръон бағишлайдилар. Мен бир китобда ўқидимки, Қуръон қироати майитга етмайди деб. Шу ишлар шариатда жоизми?
Ҳикматуллоҳ.
Жавоб: Қуръон тиловатининг савоби маййитлар руҳига етмайди, шунинг учун бу амални қилишнинг фойдаси йўқ деган қавл кўпгина уламолар томонларидан айтилган. Шу билан бир қаторда яна бир гуруҳ уламолар бу сўзнинг зиддини ҳам айтишган. Биз бу масала хусусида кейинроқ батафсил сўзлаймиз, иншоаллоҳ. Аммо ҳозир шуни таъкидлаймизки, ҳайит кунларида хонадонма хонадон юриб ўтганлар ҳақига Қуръон бағишлаш шариатда буюрилмаган иш.
Podcast: Play in new window | Download