ИЙД АЛ-АЗҲО МУБОРАК!
Бўлимлар: Муносабат
ИЙД АЛ-АЗҲО МУБОРАК! Барча мўмин-мусулмон биродарларимизни бу улуғ айём билан чин дилдан қутлаймиз! Буюк Раббимиздан бутун оламга ҳидоят ва раҳмат, аҳли Исломга мағфират ва нусрат ато қилишини сўраймиз. Мўминларнинг юртларига ва хонадонларига баракотлар ёғилсин. Мазлумларга мадад, беморларга шифо, маҳбусларга озодлик, муҳожиру мужоҳидларга ғалаба насиб бўлсин. Аллоҳ таоло томонидан жамики олам аҳли қатори Ўзбекистон халқига ҳам комил иймон неъмати, юксак ахлоқ намунаси, улкан тараққиёт чўққилари муяссар бўлсин. Мусулмонларнинг шону шарафлари бу кунларнинг қадри қиммати қадар юксалсин!