Фарзандига илм ўқитса, Қиёматда қандай ажрлар бор?
6-декабр, 2008-йил
Савол:
Менга илм олиш ҳақида кўп ёзсангиз, илтимос. Саволим – илм йўлида пул ҳаражат қилиб боласини ўқитса, Қиёматда қандай ажрлар бор? Қуръондан, ҳадисдан далил келтирсангиз.
Ислом.
Шайх Обидхон қори жавоблари:
Фарзандга илм ўқитиш Ислом динидаги муҳим фарзлардан бири. Бунинг аҳамияти ниҳоятда буюк. Чунки илм туфайли фарзанд Аллоҳни танийди, ҳақ билан ботилнинг ўртасини ажратади. Фарзандларимиз дунёю Охират саодатининг калитини илм орали қўлга киритадилар. Аллоҳ таоло айтади:
{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ}
[التحريم : 6]
«Эй иймон келтирган зотлар, ўзингизни ва оила аъзоларингизни ёнилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзах ўтидан сақланг…»
(Таҳрим, 6)
Имом Табарий бу оят тафсирида ёзадилар:
«Бир-бирингизга дўзах ўтидан сақланишингизга сабаб бўладиган ишларни ўргатинг, дўзах оловидан қутулишларига сабаб бўлиши учун оила аъзоларингизга Аллоҳга тоат қилишни таълим беринг».
Боласининг бахтли инсон бўлишини орзу қилган ота-она фақат моддий таъминот билан кифояланмайди. У ўз фарзандига иймон, илм, одоб, поклик, таҳорат, ибодат, намоз, рўза ва ҳоказоларни ўргатиш йўлида тинмай меҳнат қилади. Чунки буларни таълим бериш ёки илм олишга шароит яратиб бериш ота-она зиммасида фарзи айндир. Бу ишни бажарган одамга мукофот шу дунёнинг ўзидаёқ беришга бошланади. У ўз фарзанди туфайли ҳаётда кўп яхшиликларга мушарраф бўлади. Охиратда эса ўзини ҳам, фарзандини ҳам жаҳаннам азобидан қутқаради, иншоаллоҳ. Кейин жаннатда ажр-мукофотларга сазовор бўлади. Шунинг учун бу иш ҳар биримиз учун жуда-жуда зарурдир.
{وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ}
[الطور:21]
«Иймон келтирган ва зурриётлари уларга иймон билан эргашган зотларга (жаннатда) уларнинг зурриётларини етказурмиз ва уларнинг амаллари савобини асло камайтирмаймиз. Ҳар бир инсон ўзининг қилган ишига гаровдир».
(Тур, 21)
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم:
«إذا مات الإنسان انقطع عنه عمله إلا من ثلاثة: إلا من صدقة جارية. أو علم ينتفع به. أو ولد صالح يدعو له»
( رواه مسلم وأبو داود)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Агар инсон вафот бўлса, унинг амали тўхтайди, илло учта нарсадан савоб тўхтамайди: садақаи жориядан, фойдаси тегадиган илмдан, унинг ҳақига дуо қиладиган фарзанддан».
(Муслим, Абу Довуд)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg
Podcast: Play in new window | Download