Аёл киши сочини қорага бўяса бўладими?
Бўлимлар: 13. Либос, зийнат, 16. Аёл, оила
Савол:
Ҳижобли аёл эрининг розилиги билан сочини қорага бўяса бўладими? Жавобингиз учун ташаккур…Сизнинг мухлисингиз Салима.
Савол:
Аёл киши сочини қорага бўяса бўладими? Ҳозирда қора хиналар ҳам бор.
Бону.
Жавобнинг хулосаси:
- Аёллар сочларини атрофдагиларни чалғитиш учун, ўзларини ёш кўрсатиб алдаш мақсадида қора рангга бўяшлари жоиз бўлмайди.
- Қорадан бошқа рангга бўяшлари эса (модомики номаҳрамлар олдида ўзларини кўрсатмас эканлар) жоиз бўлади.
Валлоҳу аълам. - Қори аканинг қуйидаги жавобларида шу мавзуда ворид бўлган айрим ҳадислар ва уламоларнинг фатволари зикр қилиб ўтилган.
Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 30 зулқаъда (2008 м. 28 ноябр)
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
«Ислом Овози» таҳририяти
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download