Ҳаром ичимликлар сотиладиган ресторанда ишлаш мумкинми?

Савол: Мен мусофир инсонман. Бу шаҳар Ислом шаҳри эмас. Мен бир ресторанда, барда ишлайман. Ўзим намоз ўқийман. Лекин менинг ишим спиртли ичимликлар билан боғлиқ. Ҳаромга қўл ураман, оқшом уйга келиб намоз ўқийман. Лекин ўзим ичмайман. Қиладиган ишим гуноҳми? Агар бу ишим Исломда ҳаром ҳисобланса, мен ишимдан воз кечмоқчиман.

Бекзод.

Савол: Мен ошхонада ошпаз бўлиб ишлайман. Бу ерда спиртли ичимликлар сотиладиган алоҳида хонаси (яъни бар) ҳам бор. Яна бу ерда Исломга зид бўлган ўйинлар ҳам бўлиб туради. Лекин менинг бу ичимликларга ёки ўйинларга умуман алоқам йўқ. Буларнинг ҳаммаси бир инсонга тегишли. Менинг шу ерда топаётган пулим, яъни ўша инсондан олаётган ойлигим мен учун қандай ҳисобланади? Шу ошхонада ишлашни давом эттиришим жоизми?

Шокир.