Ҳажга ҳозир борганим афзалми ёки кейинми?
Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Оила аъзоларингизни ўз паноҳида асрасин. Ўғлингизга қолаверса, бошқа биродарларимизга Аллоҳ ўз нусратини ато қилсин, омин.
Савол: Мен айни пайтда Европада ишлаб ўқиб юрибман. Алҳамдулиллоҳ, Исломнинг буюк рукнларидан барчасини адо қилганман. Фақат ҳаж ибодати қолди. Бу ердан ҳажга боришим бемалол. Инсон имконият борида ҳажга бориши афзал, лекин Ўзбекистонда қиладиган ишларим бор. Уйланишим, уй олишим керак. Биласиз, Ўзбекистонда уйларнинг нархи арзон эмас. Вақти келиб Ўзбекистонга қайтишим, ўзимга уй сотиб олишим ва уйланишим керак. Яъни ўзига яраша муаммоларим бор. Шу муаммоларимни ҳал қилмай туриб мен ҳажга боришим дурустми ёки шошилмаганим афзалми? Ўзбекистонга қайтганимда ҳажга бориш насиб қиладими, йўқми, Аллоҳ билгувчи. Чунки, у ерда ҳажга боришга ҳар хил тўсиқлар мавжуд. Менга нима маслаҳат берасиз? Ҳозир бу ердан имконият борида борганим афзалми ёки йўқми?
Абдуллоҳ.
Podcast: Play in new window | Download