Янги бошлаётган одам қандай дарс олади?

Бўлимлар: 14. Даъват, илм

Савол: Мен дарс олмоқчиман, лекин бир домлага борсам, «Муаллимус-соний»дан дарс берди. Яна бирига борсам алифбодан. Менинг бошим қотаяпти шунга. Мен жуда тушкунликка тушиб қолганман. Уларнинг қайси биридан дарс олишимни тушуна олмаяпан.

Акмалжон.

Жавоб: Инсон Аллоҳга иймон келтирган экан, албатта илм олиши фарз бўлади. Аллоҳ таоло буюрган:

وَقُلْ رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا (طه 114)

«Эй Раббим, менинг илмимни зиёда қил, деб айтинг».

(Тоҳо, 114).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

طلب العلم فريضة على كل مسلم ومسلمة.

«Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёлнинг зиммасига фарздир».

(Шарҳус-сунна, Суютий, Албоний, саҳиҳ).

 Илм олишнинг йўллари ва услублари алҳамдулиллоҳ, жуда кўп. Инсон ўзи яшаб турган шароитга қараб, улардан биронтасини танлайди. Сиз тўғри йўлдаги бир мусулмон устозга бориб дарс бошлаган бўлсангиз, худди ўша дарсни яна бошқа устоздан ҳам олишга киришишингиз унча ҳам тўғри бўлмайди. Бир устозда бир китобдан дарс бошладингизми, энди шу китобни тугатмасдан бошқа устозга кўчиб ўтиб юрманг. Бунда сиз бетоқат, беқарор ва сабрсиз ёки бадгумон одам бўлиб қоласиз. Аммо сиз бир устоздан Қуръондан дарс олаётган бўлсангиз, иккинчи устоздан фиқҳдан, ҳадисдан ёки яна бирор фандан дарс олишингиз мумкин.

Илм йўлига янги қадам қўйган, диндан жуда кам нарса биладиган одамлар қандай моддалардан дарс ўқишлари керак? Бундай одамлар учун энг муҳим бўлган дарслар уч хил турда бўлади:

1. Қуръон;
2. Эътиқод;
3. Фиқҳ.

Илм олишда энг муҳим масала – тўғри йўлдан бориш, яъни Аҳли сунна йўналишида илм олиш, ихлосли ва сабрли бўлиш…