«Ёмонлигини билмай зино қилиб қўйгач, тавба қилса Аллоҳ кечирадими?»
Савол: Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Зино бу энг тубан ишлигини ҳаммамиз биламиз. Бир савол бор эди. Инсон ёшлик пайтида 18-20 ёшгача уйланган бўлса ва зинони бунчалик ёмонлигини билмаган ҳолида зино қилиб қўйса, кейин бу жуда ҳам ёмон ишлигини билиб тавба қилса, Аллоҳ кечирадими? Олдин бундай кишиларни ўлимга буюришган. Илтимос, жавоб берсангиз.
Равшан.
Жавоб: Дарҳақиқат, зино дин-шариатда ҳам, урф-одатга кўра ҳам жуда ёмон иш. Шунинг учун унинг жазоси бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам ниҳоятда даҳшатлидир…
Аллоҳ ширкдан бошқа ҳар қандай гуноҳни кечиришга ваъда қилган.
إِنَّ اللَّهَ لا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا [النساء: 48]
«Шубҳасиз, Аллоҳ Унга ширк келтирилишини кечирмайди, ундан бошқа гуноҳларни эса хоҳлаган бандаси учун кечиради. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, Унга туҳмат қилган ўлароқ улкан гуноҳга қўл урган бўлади».
Podcast: Play in new window | Download