Олти рукн – олтин устун (жавоб)

«Олти рукн – олтин устун» деб номланган топишмоқнинг жавобини бир неча ўқувчимиз тўғри топишган. Уларнинг энг биринчилари яна Масъуд Маҳмуд ўғли бўлдилар.

1.
Қуръонни қилиб гувоҳ,
Дедилар Расулуллоҳ:
Ерлару осмонларни
Яратган ёлғиз АЛЛОҲ!

2.
Ҳар ердаю ҳар ишда,
Саранжому саришта,
Савобингу гуноҳинг
Ёзар икки ФАРИШТА.

3.
Китобларга султондир,
Маъноларга у кондир.
Жаннатда ҳам ўқилур
Унинг номи ҚУРЪОНдир.
4.
Осмондан олиб хабар,
Оламга бўлиб раҳбар,
Ҳақ йўлга бошладилар
Барчани ул ПАЙҒАМБАР.

5.
Атроф тўла аломат,
Ҳеч ким қолмас саломат,
Билиб қўйгин, эй дўстим,
Яқин қолди ҚИЁМАТ.

6.
Фаровонлик, омонлик
Аллоҳимдан, бу ҳақдир!
Яхшилигу ёмонлик
Аллоҳ битган ул ТАҚДИР.

Бу шеърга асос бўлган ҳадис мана будир:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الإيْمَانِ:

أَنْ تُؤْمِنَ بِاللهِ وَمَلائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَتُؤْمِنَ بِالْقَدَرِ خَيْرِهِ وَشَرِّهِ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иймон ҳақида дедилар:»(Иймон) Аллоҳга, Унинг малоикаларига, китобларига, пайғамбарларига, Охират кунига ва яхшилик ҳам ёмонлик ҳам тақдирдан эканига ишонишингдир».

Имом Муслим ривоятлари.