«Тавба қилишни истайман, менга ёрдам беринглар»
Савол: Мен намоз ўқишни, Ислом динини мукаммал даражада ўрганишни жуда-жуда хоҳлайман. Мен Ўзбекистонда эмаслигим учун билмайман. Ҳозир мусофир юртдаман. Мен нима қилишим керак? Ёшим 22да. Шу вақтларда қилган гуноҳим ва бундан кейингилари учун тавба қилишни истайман. Асли мусулмон бўлсамда, мусулмоннинг амалларини яхши билмайман. Сизлардан илтимос, менга ёрдам беринглар. Олдиндан катта раҳмат.
Ҳилола.
Жавоб: Аллоҳ таоло сизга ёрдам берсин. Инсоннинг нияти холис, ҳаракати жиддий бўлса, албатта Аллоҳ мадад ато қилади.
{ قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ (53) وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لَا تُنْصَرُونَ (54) وَاتَّبِعُوا أَحْسَنَ مَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ بَغْتَةً وَأَنْتُمْ لَا تَشْعُرُونَ (55) أَنْ تَقُولَ نَفْسٌ يَا حَسْرَتَا عَلَى مَا فَرَّطْتُ فِي جَنْبِ اللَّهِ وَإِنْ كُنْتُ لَمِنَ السَّاخِرِينَ (56(} (سورة الزمر)
Раббингиз номидан айтинг: «Эй ўзларининг зарарларига кўп гуноҳ қилган бандаларим! Аллоҳнинг раҳматидан умид узмангиз. Шубҳасиз, Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради. Албатта У Ғафурдир, Раҳиймдир (53). Сизларга азоб келиб, ёрдамсиз қолиб кетмасингиздан аввал Раббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. (54). Ўзингиз сезмаган ҳолингизда тўсатдан азоб келиб қолмасидан бурун, сизларга нозил қилинган китобларнинг энг афзалига эргашинг. (55). Токи, ҳеч бир жон эгаси: «Во ҳасрато, Аллоҳнинг ҳаққини зойеъ қилдим-а, дунёда фақат масхара қилувчилардан бўлдим-а!» деб қолмасин. (56). (Зумар).
{ وَإِنِّي لَغَفَّارٌ لِمَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا ثُمَّ اهْتَدَى } سورة طه ، الآية 82
«Мен албатта тавба қилган, иймонини камолга етказган, солиҳ амал қилган, сўнг ҳидоятда собит турган киши учун кўп гуноҳларни кечирувчи Зотдирман «. (Тоҳо, 82).
…
Тавбанинг тўртта шарти бор:
1. Гуноҳдан буткул тўхташ;
2. Қилган гуноҳи учун афсус чекиш;
3. Гуноҳни бошқа қилмасликка қатъий қарор қилиш;
4. Агар одамзод ҳаққига тажовуз қилган бўлса, уни рози қилиш;
Биз сизга ёрдам беришни сўраб, баъзи муслима биродарларга мурожаат қилдик. Улар алҳамдулиллоҳ рози бўлишди. Иншоаллоҳ, тез фурсат ичида сиз билан боғланишади ва Исломни ўрганишингизга ёрдам беришади. Улар билан интернетда ёки шахсий алоқалар тарзида дарслар қилишингиз мумкин.
Podcast: Play in new window | Download