Болалар учун топишмоқлар: Олти рукн – олтин рукн

Бўлимлар: Шеърлар

Бу шеърда ҳар бир мусулмон бола билиши лозим бўлган 6та масалага ишора бор.

Топишмоқни топганингиздан кейин унинг маъносига далолат қиладиган бир ҳадис келтиринг. Ҳадисни топишда сизга ота-онангиз, ака-опаларингиз ёки устозингиз ёрдам беришади.

Агар топишмоқни тўғри топсангиз, иншоаллоҳ иймонингиз кучаяди.

1.
Қуръонни қилиб гувоҳ,
Дедилар Расулуллоҳ:
Ерлару осмонларни
Яратган ёлғиз …..!

2.
Ҳар ердаю ҳар ишда,
Саранжому саришта,
Савобингу гуноҳинг
Ёзар икки …….

3.
Китобларга султондир,
Маъноларга у кондир.
Жаннатда ҳам ўқилур
Унинг номи ………!

4.
Осмондан олиб хабар,
Оламга бўлиб раҳбар,
Ҳақ йўлга бошладилар
Барчани ул ………

5.
Атроф тўла аломат,
Ҳеч ким қолмас саломат,
Ҳушёр бўлгин, эй дўстим,
Яқин қолди ……

6.
Фаровонлик, омонлик
Аллоҳимдан, бу ҳақдир!
Яхшилигу ёмонлик
Аллоҳ битган ул ……