«Ажойиб топишмоқлар учун раҳмат»
بسم الله الرحمن الرحيم السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
Ажойиб топишмоқлар учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Давомини интизорлик билан кутамиз. Менинг исмим Масъуд, дадамники Маҳмуд. Ёшим 11 да.
Масъуд Маҳмуд. 6 октябр.
Демак, топишмоқлар жавобини биринчи бўлиб юборган мухлисимиз Масъуд Маҳмуд ўғли бўлдилар. Бу дўстимизга катта раҳматлар айтамиз ва қуйида жавобларини эълон қиламиз.
Топишмоқнинг жавоби: ИЙМОН, НАМОЗ, РЎЗА, ЗАКОТ, ҲАЖ.
Энди шеърни ундаги тушуриб қолдирилган сўзларни жой-жойига қўйиб ўқисак бўлади.
1.
Мен учун энг азиз нарса,
На молиму на жоним.
Мени асли азиз қилган –
Қалбимдаги ИЙМОНим!
2.
Ўзи бешта – роса оз,
Фойдаси кўп, жуда соз.
Ҳар кун келур қишу ёз
Унинг отидир НАМОЗ.
3.
Рамазон келса,
“Мазза”, дейдилар.
Тонгда тийилиб,
Шомда ейдилар.
Мечкай кимсанинг
Лақаби – кўза.
Ундай одам ҳеч
Тутолмас РЎЗА.
4.
Молинг кўпаяр,
Топарсан нажот,
Муҳтожга берсанг
Садақа, ЗАКОТ.
5.
Узоқ-узоқ йўл юриб,
Пулларингни харж қилсанг,
Гуноҳларинг тўкилур
Агар бир бор ҲАЖ қилсанг!
Podcast: Play in new window | Download