Ҳадя қилинган молдан закот бериладими?

Бўлимлар: 04. Закот

Савол: Агар ота-она фарзандига мулк совға қилса, масалан қиз болага тилла тақинчоқлар олиб берса ва бу мулкнинг миқдори нисобдан анча ошиб кетган бўлса, (масалан 200 гр.) мана шу молдан ким закот беради? Чунки билишим бўйича, ҳанафий мазҳабида аёллар ўзлари ишлатиб турган тилла ёки кумуш буюмларидан ҳам закот беришади. Шу ҳолатда ота-она закот берадими ёки мулкнинг эгасига айланган фарзандми? Агар фарзанд ҳеч қаерда ишламаса, масалан талаба бўлса, ўша қўлида мавжуд бўлган молдан закот берадими?

Сайфуллоҳ.