Беш устун ҳақида топишмоқ

Бу шеърда Исломдаги бешта амал яширинган. Нуқталар ўрнига тушуриб қолдирилган сўзларни топиб қўйинг ва шеърни ёд олинг.

1.
Мен учун энг азиз нарса,
На молиму на жоним.
Мени асли азиз қилган –
Қалбимдаги …….им!

2.
Ўзи бешта – роса оз,
Фойдаси кўп, жуда соз.
Ҳар кун келур қишу ёз
Унинг отидир ……..

3.
Рамазон келса,
«Мазза», дейдилар.
Тонгда тийилиб,
Шомда ейдилар.

Мечкай кимсанинг
Лақаби – кўза.
Ундай одам ҳеч
Тутолмас ….

4.
Молинг кўпаяр,
Топарсан нажот,
Муҳтожга берсанг
Садақа, …..

5.
Узоқ-узоқ йўл юриб,
Пулларингни харж қилсанг,
Гуноҳларинг тўкилур
Агар бир бор …… қилсанг.