Лайлатулқадрни қаерда ўтказган афзал?

Савол: Лайлатул қадр кечасида ёлғиз уйда ғойибона ибодат қилганнинг ажр-мукофоти каттами, йўқса, масжидда жамоат билан бирга ибодат қилган афзалми? Иншоаллоҳ шу саволга ҳам ойдинлик киритсангиз бағоятда хурсанд бўлардик. Жазакаллоҳ. Абдуфарруҳ.

Жавоб: Бу масаланинг қисқа жавоби шуки, Лайлатулқадр кечасида ҳам, Рамазоннинг бошқа кечаларида ҳам таровиҳ намозини масжидда жамоат билан ўқиганнинг савоби уйда ўқигандан кўра улуғроқдир…